• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Epsilon зўравонлиги, МИБ нотавонлиги бизни банкрот қилди”. Бухоролик тадбиркорлар Бош прокурордан ёрдам сўради

    Бухоро вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлар Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг Қарши шаҳрида бўлиб ўтган сайёр қабулида бўлиб, Epsilon компаниясининг зўравонлигидан шикоят қилди. Бу ҳақда мазкур қабулда бўлган “Дарё” мухбири хабар берди.

    “Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖ масъули Қорёғди Очиловнинг айтишича, Epsilon компанияси МЧЖга қарашли 5 дона Россияда ишлаб чиқарилган “Уралмаш-3D” бурғулаш қурилмаларини зўравонлик билан тортиб олиб, ҳеч қандай ҳақ тўламаган ҳолда фойдаланиб келмоқда.

    Қорёғди Очилов.
    Фото: “Дарё”

    “Биз бу бўйича судга ҳам мурожаат қилдик. Суд Epsilon компаниясига 2019 йил март ойида мулкни қабул қилиш ва топшириш далолатномалари орқали берилган 5 комплект бурғулаш қурилмаларини 2022 йил ўз эгасига топшириш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда ҳатто Олий суд қарори ҳам бор. Бу мажбуриятни бажариши керак бўлган МИБ эса ўзига юклатилган вазифани уддалай олмаганлиги боис, ҳамон ўзимизга тегишли бурғулаш ускуналарини ололганимиз йўқ. Шу масалада Бош прокурордан ёрдам сўраб келдик”, — дейди Бош прокурордан умид қилиб борган Қорёғди Очилов.

    Мурожаатчиларнинг айтишича, улар Бош прокурор қабулига киролмаган.

    “Бизнинг ишимиз суд орқали МИБнинг Бобур Панжиев исмли масъулига юклатилган экан. Ижро ҳаракатлари қандай кетаётганини билиш ва ускуналаримизни тезроқ олиш учун Бухородан Қашқадарёга беш соатлаб йўл юриб, умид билан келамиз. Аммо МИБ масъули бизни қабул ҳам қилмайди. Кимга мурожаат қилишга ҳайронмиз. МИБ ходими қаерга борсанг бор, Epsilon‘дан бу ускуналарни ундириш бизнинг қўлимиздан келмайди деди. Шу сабаб Қарши шаҳрида бўлиб ўтган Бош прокурор қабулидан умид қилиб келгандик. Лекин Бош прокурор қабулига киролмадик. Бизни Бош прокуратуранинг 17-бўлимдаги масъуллар қабул қилишди. Epsilon масаласи қийин, уни бажариб бўлмаяпти дейишяпти”, — дейди мурожаатчилар.

    МЧЖда бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Иброҳим Чўллиевнинг маълумот беришича, МЧЖ Россияда ишлаб чиқарилган “Уралмаш-3D” бурғулаш қурилмаларини 2017 йилда сотиб олган бўлиб, айни кунгача харид шартномасида кўрсатилган пулларни тўлаб келмоқда.

    Иброҳим Чўллиев.
    Фото: “Дарё”

    “Энг қизиғи 2017 йилда харид қилинган бурғулаш ускуналарининг пулини ҳали-ҳамон биз тўлаяпмиз. Лекин бундан Epsilon фойдаланмоқда. Бунинг учун бизга на пул тўлайди, на бирор бир ҳақ беради. Қайси ташкилотга мурожаат қилсак, Epsilon’га кучимиз етмайди дейди. Қандай қилиб, суд чиқарган қарорни ижро қилмаслик мумкин? Бунинг учун МИБга қонуний ваколат берилган-ку”, — дейди МЧЖ директори ўринбосари.

    Мазкур ҳолатга изоҳ берган МИБнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси масъули Бобур Панжиев “Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖ аввал “Ўзбекнефтгаз”га қарашли ташкилот бўлганини, шу сабаб 5 та бурғулаш ускунаси “Ўзбекнефтгаз” мулки бўлганини, аммо ташкилот “Ўзбекнефтгаз” таркибидан чиқаётган пайтда бурғулаш ускуналари МЧЖ балансида қолиб кетганини айтмоқда.

    “Epsilon шу важ билан бизга чиқиб, ‘Ўзбекнефтгаз’га қарашли бурғулаш ускуналари Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан уларга берилганини, айни пайтда ҳам ускуналар давлат мулки эканини айтиб, МЧЖга қатариб бермаслигини билдирган. Ва шу сабаб ҳам судга мурожаат қилган”, — дейди масъул.

    Таъкидланишича, суд қарорига кўра 5 та бурғулаш ускунасини МЧЖга олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига 2022 йилнинг 4 июнь куни келиб тушган.

    “Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор Epsilon Development Company МЧЖ зиммасига 2019 йил март ойида мулкни қабул қилиш ва топшириш далолатномалари орқали берилган 5 комплект Россияда ишлаб чиқарилган ‘Уралмаш-3D’ бурғулаш қурилмаларини ундирувчи ‘Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси’ МЧЖга қайтариб бериш мажбурияти юкланган. Юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига 2022 йил 4 июлда келиб тушган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 1 комплект бурғулаш қурилмалари ундирувчи ‘Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси’ МЧЖга олиб берилган”, — дейилади МИБнинг вилоят бошқармаси расмий ахборотида.

    Бобур Панжиевнинг аниқлаштиришича, қарздор Epsilon Development Company МЧЖ 2023 йил 10 март куни хат билан мурожаат қилиб, “Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖга қайтарилиши белгиланган 5 комплект бурғулаш ускуналари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 97-сонли қарорига асосан уларга берилганини, қарор ҳали ҳам амалда ва бекор қилинмаганлигини билдирган.

    “Шунга кўра 2023 йил 15 март куни Косон туманлараро иқтисодий судга тушунтириш сўраб ариза билан мурожаат қилинган. Келгусида суднинг якуний хулосасига асосан ижро ҳаракатлари амалга оширилади”, — дейди МИБ масъули.

    Мурожаатчилар МИБнинг суд қарорини бир йилдан бери ижро қилмаётганидан норозилигини таъкидламоқда.

    “МИБ мулк кимники, қай тартибда бизга келиб қолган, нега келиб қолган деган саволларни ўртага ташламай, суд қарорини муҳокама қилмай, ижро билан шуғуланиши керак эмасми? Ёки МИБ ҳар доим суднинг қарорини муҳокама қилиб, қарорга ишончсизлик билдириб келадими? Унинг иши қарорни ижро қилиш эмасми?”, — дейди мулкини ололмаётганини айтаётган мурожаатчилар.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

     

    22.05.2023, 16:22   Изоҳ (0)   8071
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    22.05.2023, 16:11

    Жиззахда 19 ёшли йигит тақиқланган диний материал тарқатгани учун судланди

    22.05.2023, 15:57

    Самарқандда ўқувчи қиз синфдоши томонидан “самосуд” қилинди

    22.05.2023, 15:20

    Тошкентда сўнгги қўнғироқ, мактаб таъмири учун пул йиғиш ҳолатлари кузатилса хабар бериш сўралди

    22.05.2023, 14:10

    Фарғонада фермер хўжалиги раҳбари 80 минг долларга ер сотмоқчи бўлганида ушланди

    22.05.2023, 13:35

    “Ўзгидромет” ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

    22.05.2023, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.