Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида “Нива” билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 21 май куни соат 06:00 ларда, Қўрғонтепа тумани “Қўтқар” МФЙ ҳудудида содир бўлган. 1995 йилда туғилган М.Х.га тегишли “Жигули” ва 1996 йилда туғилган А.О.га тегишли Spark ҳамда 1976 йилда туғилган М.Р.га тегишли “Нива 2121” ҳайдовчилари тезлик меёрларига ва оралиқ масофани сақлаш қоидаларига амал қилмасдан бошқарувни йўқотган ва бир-бирлари билан тўқнашиб кетган.
Натижада автомашиналар техник шикастланган, тан жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ЖХХ ЙҲXГ ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)