• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия даври тугаб, Хитой асри бошланмоқдами? Экспертлар билан интервью

    Жорий йилнинг 18—19 май кунлари Хитой-Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади. Мазкур анжумандан кутилаётган натижалар, минтақада ва дунёда юзага келаётган геосиёсий хатарлар ҳамда уларга қарши чоралар ҳақида экспертлар иштирокидаги суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    — Айрим хитойлик сиёсатчилар бўлажак саммитга оламшумул воқеа деб таъриф беришга ҳам улгуришибди. Қудратли давлатлар ўз томонига тобора кўпроқ иттифоқчиларни оғдиришга уринаётган бир даврда бу Хитойнинг ўзи учун эҳтимол оламшумул воқеадир, лекин биз ва қўшниларимиз учун саммит иқтисодий ва сиёсий нуқтаи назардан қанчалик муҳим?

    “Саммит қанчалик оламшумул аҳамиятга эга бўлишини албатта, вақт кўрсатади. Чунки Марказий Осиё плюс форматлари оз эмас, МО+Россия, МО+АҚШ, МО+Япония каби форматлар мавжуд. Хитой иштирокидаги формат ҳам муҳим саналади. Давлат раҳбарлари иштирокидаги учрашувларда ҳам нафақат иқтисодий, балки хавфсизлик масаласи, Хитойнинг хавфсизлик борасидаги ўрни масаласи ҳам муҳокамалар марказида бўлиб келмоқда”, — дейди сиёсатшунос Санжар Саидов.

    — Биз Хитойни қанчалик биламиз? Хитойшунос мутахассисларимиз етарлими? Ҳозирги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий жиҳатдан чуқур таҳлил қила оладиган экспертларни кўпайтириш керак эмасми?

    “Бу жуда муҳим савол, сабаби яқин ўн йилликда Хитой билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар юзага келади. Ҳуқуқларимиз, демократик қадриятларимиз бир хил бўлиши мумкин, лекин ресурсларимиз ҳар хил, менталитетларимиз турли хил. Кўпчилик экспертлар Хитой асри кириб келмоқда деган фикрни билдиришади. Илмий-техникавий, илмий-педагогик соҳада ёки бошқа соҳаларда Хитой билан бирлашмайдиган нуқталаримиз мавжуд.

    Бу Хитойни ўрганаётган, уни илмий таҳлил қилаётган хитойшунос мутахассисларимиз камлиги билан изоҳланади. Илмий-техникавий, савдо-иқтисодий соҳаларни таҳлил қиладиган Ақл марказларини яратишни таклиф қилган бўлар эдим. Бизнинг шунга эҳтиёжимиз бор. Яқин ўн йилликда Хитой иқтисодиёти янгича тус олади, яъни “Хитой асри” кириб келади, буни эътиборга олиш лозим”, — иқтисод фанлари доктори, профессор Муҳиддин Калонов. 



    “Келажак Хитойники деган фикрлар тобора баралла янграмоқда. Германия матбуотида “Хитой экспресси” деган фикр ўртага ташланди, яъни Хитой тезкор экспрессга ўхшатиляпти, унга улгуриб чиққан чиқди, қолган одам қолиб кетади деган ёндашувлар ҳам бор. Лекин Хитойнинг ўзида ҳам жуда оғриқли муаммолар кўп: Тайван муаммоси, Шинжон-Уйғур, Тибет муаммоси, Осиёда катта кучга эга бўлган Ҳиндистон билан чегаралардаги ихтилофли масалалар Хитойнинг иқтисодига таъсир ўтказмасдан қолмайди, буни ҳам эътиборга олиш керак.

    Геосиёсий кучлар буни диққат марказида тутган ҳолда, ўша оғриқли нуқталарни қачон босишни ҳам билишади. Марказий Осиё бундай жараёнларга ҳам тайёр туриш керак. Бунинг учун нима қилишимиз керак? Ҳам иқтисодимизни, ҳам савдо муносабатларимизни, ҳам геосиёсий алоқаларимизни диверсификация қилиб боришимиз лозим. Битта давлатга, битта кучга ориэнтир қилмасдан турли сиёсий кучлар, давлатлар, минтақалар билан кооперация алоқаларимизни кучайтиришда давом этишимиз лозим”, — Санжар Саидов.

    “Умуман олганда, биз бугун ‘Хитойлашув’ масаласига жиддий эътибор қаратишимиз керак. Мамлакатимизга Хитой менталитетининг кириб келиши, одоб-ахлоқ нормаларининг ёшларимизга таъсир ўтказиши – бу оммавий маданият кўринишида бўладими ё бошқа шаклдами – йўл қўйишимиз керак эмас.

    Бугунги кунда нафақат Марказий Осиё, дейлик Россиянинг айрим ўлкаларида Хитой аҳолисининг кескин кўпайиши кузатиляпти, Миллий қадриятларимиз, миллий мафкурамизни, диний қадриятларимизни ҳам ҳисобга олган ҳолда, ўзига хос иммунитет ҳосил қилсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди”, — Муҳиддин Калонов.

    17.05.2023, 22:17   Изоҳ (0)   9259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина йил бошидан буён 17 млрд долларга яқин ёрдам олди: қайси давлатлар кўпроқ пул ажратди?

    17.05.2023, 20:55

    Арманистонда бош вазирнинг ўғлини ўғирлашга уриниш бўлди (видео)

    17.05.2023, 20:35

    Зеленский Африканинг тинчлик ташаббусига қандай муносабат билдирди? 

    17.05.2023, 20:25

    Қиличдарўғли Туркияни “сохта раҳбар” Эрдўғонга қолдирмаслигини айтди

    17.05.2023, 20:05

    Эрон ва Россия глобал савдо йўлида Сувайш каналига рақобат бўлувчи темир йўл қуради

    17.05.2023, 19:40

    Франция собиқ президенти қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

    17.05.2023, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.