• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Форс кўрфазидаги “амирликлар марвариди” — БААдаги Рас ал-Ҳайма шаҳрининг бетакрор табиатига саёҳат

    Рас ал-Ҳайма — Форз кўрфази соҳиллари бўйида жойлашган, Бирлашган Араб Амирликлари таркибидаги курорт шаҳар. У серқуёш иқлими, қумли пляжлари, улкан тоғ-у, бепоён саҳролари билан туристларнинг диққат марказида.

    Яқин 20 йил ичида Дубай каби мегаполисга айланадиган ушбу шаҳарнинг сайёҳлик жозибасини оммага кўрсатиш мақсадида Canaan Travel турагентлиги Centrum Air авиакомпанияси самолётларида Рас ал-Ҳаймага инфотур уюштирди. Саёҳат иштирокчилари 28 апрелдан 5 майга қадар Бирлашган Араб Амирликларининг энг жозибадор шаҳарларидан бирида бўлиб, унинг диққатга сазовор манзиллари билан танишди.

    Фото: “Дарё” / Абдуқаҳҳор Қосимов

    Саёҳат иштирокчилари 28 апрелдан 5 майга қадар Бирлашган Араб Амирликларининг энг жозибадор шаҳарларидан бирида бўлиб, унинг диққатга сазовор манзиллари билан танишди.

    Инфо-тур қатнашчилари Рас ал-Ҳайма аэропортига қўниши биланоқ димоққа енгил, бир оз нам, аммо тоза ҳаво урилди. Ҳудди фильмлардагидек манзара ҳосил қилган саҳро ўртасидаги йўл ёқалаб меҳмонхона томон бориш баробарида ҳудуднинг ноёб табиати билан танишиш ҳам бошланди.

    Марварид ови

    Сафарнинг дастлабки манзили денгиз тубидаги чиғаноқлардан марварид ажратиб олишга ихтисослашган “Сувайди марваридлари” фермаси бўлди. Ферма улуғвор Ал-Ҳажар тоғ тизмасидаги Ал-Рамс номли кичик балиқчилик қишлоғида жойлашган бўлиб, 2004 йилда илк араб марварид етиштирувчиси Абдулла Рашид ал-Сувайди томонидан ташкил этилган. Биологик хилма-хилликка бой ва табиий гўзаллиги билан мақтана оладиган бу ҳудудни осойишталик ўчоғи дейиш мумкин.

    Фото: “Дарё” / Абдуқаҳҳор Қосимов

    Рас ал-Ҳайма марварид саноати 7 минг йиллик тарихга эга. Айнан чиғаноқлар туфайли амирлик минтақадаги энг йирик савдо портларидан бирига айланган. Сайёҳларни ферма фаолияти билан таништирган йигитнинг айтишича, қадимда, ҳали минтақада нефть топилмасидан илгари ҳам марварид кемалари чиғаноқ овлаш билан шуғулланган, ғаввослар 4 ойлаб қуруқликка чиқмаган, кемадаги ишчиларнинг аксарияти нобуд бўлиши одатий ҳол бўлган. Мамлакатда нефть конлари аниқланиб, даромад ортгач, бу ҳолат марварид етиштириш соҳасига ҳам ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатган — жараён анча саноатлашган. Рас ал-Ҳайманинг “Амирликлар марвариди” деб аталиши бежизга эмас.

    Фото: “Дарё” / Абдуқаҳҳор Қосимов

    Уч минг йиллик қалъа

    Саёҳатнинг иккинчи манзили БАА ҳудудида сақланиб қолган ягона тепалик — Дҳаяҳ бўлди. Бу қалъа бронза даврида (милоддан аввалги 1600—1300 йиллар) қурилган бўлиб, ўшанда маҳаллий ўтроқ аҳоли бу ердан душманларга қарши истеҳком сифатида фойдаланган. Хом ғиштдан қурилган икки иморатли бино эса ХIX асрда қурилган.

    Фото: “Дарё” / Абдуқаҳҳор Қосимов

    Бу ёдгорлик Британия босқини пайтида 1819 йилда юз берган инглизлар ва маҳаллий қавосим қабиласи ўртасидаги жангга гувоҳ бўлган. Энг юқори тепаликка чиқиб, кенг ялангликнинг олис бурчакларига назар ташлаш учун нақ 239 та зинапоядан кўтарилишга тўғри келади.

    Кўчманчилар қишлоғи

    Рас ал-Ҳайма саҳросининг қоқ марказида Бассата бадавийлар лагери бор. У ерни чўлдаги қишлоқ деб аташади. Ёввойи туя ва эшаклар, акация гуллари билан танилган анклав ҳудуд қадимда кўчманчи араб қабилалари қай тарзда ҳаёт кечирганини тушунишга ёрдам беради.

    Фото: “Дарё” / Абдуқаҳҳор Қосимов

    Салқин ҳаво, эчки жунидан тикилган чодир, бахмал тўшаклар ҳамда экстремал спорт турлари: квадратцикл, туя пойгаси ажойиб уйғунликни акс эттиради. Пост-апокалиптик руҳдаги ландшафт, ёқимли араб мусиқаси фонида турли тадбирлар, олов ўйинлари, рақслар, туристлар иштирокидаги мусобақалар унутилмас онларни тақдим этади. “Минг бир кеча” асари воқеалари айнан шу ҳудудларда юз берган бўлса ажаб эмас.

    Фото: “Дарё” / Абдуқаҳҳор Қосимов

    Бундан ташқари, Бассата лагерида ҳақиқий араб ошхонаси билан танишиш, кўплаб мазали овқатлардан татиб кўриш мумкин. Бу қумтепаликлар ортида ҳаёт қайнайди.

    Арвоҳ шаҳар

    Ал Жазира Ал-Ҳамра (таржимаси: Қизил орол) — Форс кўрфазида тўлиқ ҳолатда сақлаб қолинган кам сонли тарихий қишлоқлардан бири. У турли дизайндаги кенг, аммо ташландиқ уйлар, қалъа ва қўриқлаш миноралари, турли маиший бинолар, жумладан, масжидлар қолдиқларидан таркиб топган бўлиб, қарийб 50 йилдирки, бу шаҳарчада муқим яшовчи бирор инсон йўқ. 1968 йилда Абу-Даби амирлигига оммавий кўчиш юз берганидан сўнг 2,5 минг инсонга бошпана бўлган жой қаровсиз қолган.

    Фото: “Дарё” / Абдуқаҳҳор Қосимов

    Шунга қарамай, ҳозирда ушбу ҳудуд сайёҳларнинг диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Ал-Жазира Ал-Ҳамра ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Боиси у — Яқин Шарқдаги минг йиллик классик меъморий ва шаҳарсозлик анъаналарининг яққол намунаси.

    Аммо кўпгина бинолар вайронага айланган ёки яроқсиз ҳолга келган. Шу сабабли хавфсизлик нуқтаи назаридан ташриф буюрувчиларга иморатларга чиқмаслик, қоронғу пайтида бу ҳудудда ҳаракатланмаслик тавсия қилинади.

    Дунёдаги энг узун зиплайн

    Сафар давомида, айниқса, адреналин улашган ва ҳаяжонли манзиллардан бири бу, албатта, зиплайн бўлди. Жаис Flight бутун дунёдаги энг узун зиплайн ҳисобланади — 2,83 километр. Maxсус воситалар ёрдамида тоғнинг бир чўққисидан бошқасига 150 километр/соат тезликда “сузиш” акрофобия (баландликдан қўрқиш)ни енгишга ёрдам беради. 1680 метр баландликдаги 3 дақиқа давомида сиз ўзингизни худди суперқаҳрамондек ҳис қиласиз. Бунинг завқини минг марта эшитгандан бир бор ҳис этган яхши.

    Тоғ чанаси

    Зиплайн жойлашган ҳудудда, яъни Ал-Ҳажар тоғ тизмасида темир релслар орқали пастга қараб осиб чиқилган йўлак мавжуд. Унга ўрнатилган ўриндиқ орқали юқоридан пастга қараб панорама шаклида айланиб тушиш бир қарашда жуда қўрқинчлидек туюлади, аммо ҳеч қандай хавф йўқ — барчаси қўлда бошқарилади, исталган пайт тезликни пасайтиришингиз мумкин. Соатига 40 километргача тезликда 1840 метрлик эгри чиқизларни босиб ўтиш жараёни тахминан саккиз дақиқани олади.

    Чаналарга бир киши ҳам, икки киши ҳам миниши мумкин. Қўлингизда тормоз бўлади, ўзингиз эса ўриндиққа камар ёрдамида маҳкамланасиз. Инструкторнинг кўрсатмасидан сўнг шитоб билан пастга тушиб борар экансиз, танангиздаги адреналинни бевосита ҳис қиласиз.

    Хавфсизлик нуқтаи наразидан зиплайн ҳамда тоғ чанасидан учиш пайтида телефондан фойдаланишга рухсат берилмайди. Аммо интернетда бу завқли жараёнлар акс этган видеолавҳаларни топиш мушкул эмас.

    Хулоса

    Сафар давомида шунга амин бўлдикки, БАА, шунингдек, нефть захиралари топилган бошқа Форс кўрфази давлатлари туризм соҳасига жуда катта инвестиция киритмоқда. Баланд бинолар қуриш ўз йўлига, мамлакатнинг тарихий қадамжолари, гўзал табиатига ҳам эътибор қаратиляпти. Бунинг ортидан ҳозир Рас ал-Ҳайма сайёҳларнинг севимли масканига айланиб улгурган. Боиси Дубай, Абу-Даби каби мегаполислар одамлар билан гавжум бўлса, бу шаҳар айни дам олишга мўлжалланган — “тинч, сокин, мазза: асаблар дам олади”.

    Агар оилавий дам олишни мўлжаллаётган бўлсангиз, Рас ал-Ҳайма сизни кутмоқда. Ҳамёнбоп нархлар, юқори сифатга эга Cанаан Travel тур агентлиги барча қулайликларни ўз ичига олган (all inclusive) турларни таклиф этади.

    • Сайт: https://canaan.uz/
    • Telegram: https://t.me/canaan_uz/
    • Instagram: https://instagram.com/canaan.uz/
    • Телефон: +998-78-888-07-40

    Агар Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ёки хорижга учиш мақсадида авиачипталар излаётган бўлсангиз, Centrum Air қанотларидан фойдаланинг.

    • Сайт: https://centrum-air.com/
    • Instagram: https://www.instagram.com/centrumair/
    • Телефон: +998-55-518-88-88

    Маълумотлар шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди

    15.05.2023, 08:51   Изоҳ (0)   10792
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Овозларнинг қарийб 60 фоизи ҳисоблаб чиқилди: Туркияда сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

    14.05.2023, 23:09

    Дубайда доим ёмғир ёғадиган кўча очилади (фото) 

    14.05.2023, 22:48

    Беларусь президенти администрацияси Лукашенко оммага кўринмаётгани сабабини айтди

    14.05.2023, 21:58

    “Путиннинг Б режаси”. Трампнинг Оқ уйга қайтиши Украинадаги урушнинг кечишини қандай ўзгартириши мумкин?

    14.05.2023, 21:33

    Пригожин деразадан тушиб кетиши ёки чойдан заҳарланиб ўлиши мумкин — Politico

    14.05.2023, 19:17

    “Тез орада Туркияга демократия келади” — Камол Қиличдарўғли

    14.05.2023, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.