Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финалидан ўрин олган жанглар 13 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов франциялик Билол Беннамага қарши рингга кўтарилди. Дўстматов рақибини биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлуб этди ва олтин медалга эга чиқди.
Ҳасанбой ушбу босқичга қадар марокашлик Саид Мортажи, Мексика вакили Альберто Хименес, кубалик Эрислан Ромеро, япониялик Томоя Субои ва испаниялик Мартин Молинани мағлуб этганди.
Финал жангларида Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовни енгиб, олтин медалга эга чиққанди. Шунингдек, бугун Баҳодир Жалолов ҳам ўз жангини ўтказади.
Изоҳ (0)