Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финалидан ўрин олган жанглар 13 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-67 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовга қарши финал жангида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.
Асадхўжа турнир давомида япониялик Юто Вакита, беларуслик Кирил Самадурау, кубалик Рониэл Иглесиасга, мўғулистонлик Мишеелт Баттумурга қарши жанг қилиб, ғалаба қозонганди.
Шунингдек, бугун яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов ва Баҳодир Жалолов финал баҳсларида рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)