Тожикистоннинг Лахш туманидаги Корвонгузар қишлоғида айиқ 47 бош қорамолни ғажиб ташлади. Бу ҳақда республика фавқулодда ҳолатлар қўмитасига таяниб, “Дарё”нинг Тожикистондаги мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 10 май куни содир бўлган. Чўпоннинг эҳтиётсизлиги туфайли айиқ қорамоллар бўлган майдончага кириб, уларни нобуд қилган. Қорамоллар Нурафшон қишлоқ фуқаролар йиғинининг Корвонгузар қишлоғида яшовчи уч нафар фуқарога тегишли бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 11 май куни Афғонистоннинг Нуристон вилоятида маҳаллий ёшлар айиқни тутиб олганди.
Айиқ ўрмондан сув омбори қирғоғига чиққан, у ерда яраланган ва маҳаллий ёшлар томонидан ушланган. Суратга кўра, бу Ҳимолай айиғи бўлиб, бундай турлар йўқолиб кетиш хавфи остидадир.
Изоҳ (0)