• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Тампередан Тошкентгача. Бокс бўйича 15 та Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг натижалари ҳақида (видео)

    1974 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир ўтказилиб келинаётган ҳаваскор бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси 1993 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Шу вақтга қадар Ўзбекистон бокс бўйича 15 та Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва 16-мусобақасида мезбон бўлиб турибди. “Дарё” Жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон учун медал олиб келган боксчиларни ёдга олади.

    Тампере — 1993 (1 та кумуш) 

    Финляндияда бўлиб ўтган мусобақа Ўзбекистон делегацияси учун биринчиси эди. Ушбу турнирда Ҳикматулла Аҳмедов кумуш медал соҳибига айланган. -51 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Аҳмедов чорак финалда германиялик Мирко Шаде, ярим финалда мисрлик Ҳассан Мустафо устидан зафар қучиб, ҳал қилувчи баҳсга етиб борган. Финалда эса Куба вакили Валдемар Фонтга имконият бой бериб қўйганди. 

    Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси Жаҳон чемпионатидаги илк иштирокида битта медални қўлга киритишга муваффақ бўлган. 

    Берлин — 1995 (2 та бронза)

    Жаҳон чемпионатлари тарихидаги 8-мусобақа Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган. Ўзбекистон терма жамоаси эса ўз тарихида иккинчи марта ЖЧда иштирок этиб, иккита бронза медали билан кифояланган. 

    -75 кг вазн тоифаси Дилшод Ёрбеков чорак финалда мисрлик Салим Қаббарийни енгиб, ярим финалга йўл олганди. 1/2 финалда эса Ёрбеков кубалик Ариэл Эрнандесга мағлуб бўлган ва якунда бронза медал соҳибига айланган эди.

    -67 кг вазн тоифасида Наримон Атаев ҳам ярим финалда ўз иштирокини якунлаб, бронза медалини қўлга киртиган.

    Будапешт — 1997 (совринсиз)

    Венгрия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида Руслан Чагаев Ўзбекистон учун илк олтин медални тақдим этган. Чагаев -91 кг вазн тоифасида иштирок этган ва дастлабки жангда беларуслик Сергей Дичков устидан ғалаба қозонган. Чорак финалда италиялик Жиакоббе Фрагомени, ярим финалда германиялик Маик Ҳанкени таслим этиб, финалга чиққан. Финал босқичида Чагаев Куба вакили Феликс Савонни 14:4 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга эга чиққан.

    Аммо AIBA (ҳозирги IBA) Русланни олтин медалдан маҳрум этади. Чунки спортчи Жаҳон чемпионатига қадар профессионал боксда иккита жанг ўтказган эди. Кейинчалик ушбу жанглар кўргазмали эканлиги исботлангач, Русланнинг ҳаваскор боксдаги фаолияти тикланган, аммо медал қайтариб берилмаган.

    Ҳюстон — 1999 (2 та олтин, 1 та кумуш)

    Муҳаммадқодир Абдуллаев
    Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

    АҚШда ўтказилган турнирда ўзбекистонликлар учта медални қўлга киритган. 

    -63,5 кг вазн тоифасида Муҳаммадқодир Абдуллаев олтин медалга сазовор бўлган. Абдуллаев 1999 йилги мусобақанинг 1/16 финалида россиялик Айдин Гасановни мағлуб этади, 1/8 финалда америкалик Рикардо Уильямс, чорак финалда беларуслик Сергей Биковский устидан ғалаба қозонади. Муҳаммадқодир ярим финалда чехиялик Лукаш Koнeчнини 12:2 ҳисобида мағлуб этади. Финалда эса франциялик Вилли Блейн 11:6 ҳисобида таслим этилади. Шу тариқа Муҳаммадқодир Ўзбекистон учун расмий биринчи олтин медални тақдим этган.

    -75 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўткирбек Ҳайдаров ҳам мусобақада биринчи ўринни эгаллаган. Ўткирбек венгриялик Жим Родригес, италиялик Салваторе Мунно, россиялик Евгений Kaзaнсев каби рақибларни енгиб, финалга чиққан. Ҳайдаров финалда руминиялик Адриан Диакону устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медал соҳибига айланади.

    -57 кг вазн тоифасида Тўлқинбой Турғунов кумуш медални қўлга киритган. Турғунов финалда АҚШ вакили Рикардо Хуаресга қарши рингга кўтарилиб, мағлуб бўлганди. 

    Белфаст — 2001 (1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза)

    Руслан Чагаев
    Фото: Getty Images

    2001 йил Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида ҳам Чагаев олтин медал соҳибига айланади. Руслан қозоғистонлик Рустам Ругебаев, венгриялик Куртузса Скаба ва германиялик Виталий Бут устидан ғалаба қозониб, финалга чиқади. Финалдаги рақиби украиналик Алексей Мазикинни таслим этиб, чемпионга айланган.

    Чагаевдан ташқари Ўткирбек Ҳайдаров (кумуш) ва Шерзод Ҳусанов (бронза) ҳам медал соҳибига айланган. 

    Бангкок — 2003 (1 та кумуш, 2 та бронза)

    Таиландда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси 3 та медални қўлга киритган.

    -69 кг вазн тоифасида Шерзод Ҳусанов финалда кубалик Лоренсо Арагонга қарши жанг қилиб, имкониятни бой берган ва кумуш медал билан кифояланган. 

    -54 кг вазн тоифасида Баҳодиржон Султонов ва +91 кг вазн тоифасида Рустам Саидов бронза медал соҳиби бўлган. 

    Мянян — 2005 (1 та кумуш, 2 та бронза)

    Хитойнинг Мянян шаҳрида ўтказилган бокс биринчилигида ўзбекистонликлар 3 та медал жамғарган.

    -64 кг вазн тоифасида Дилшод Маҳмудов кумуш медални қўлга киритган. Маҳмудов финалда Қозоғистон вакили Серик Сапиевга қарши рингга кўтарилган ва мағлубиятга учраганди.

    Шунингдек, Жасур Матчонов ва Ўткирбек Ҳайдаров бронза медал соҳибига айланган.

    Чикаго — 2007 (1 та олтин)

    Аббос Атоев
    Фото: Getty Images

    АҚШда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Аббосбек Атоев олтин медални қўлга киритган.

    -81 кг вазн тоифасида иштирок этган Атоев финалга қадар руминиялик Константин Беженару, франциялик Мамаду Диамбанг, хорватиялик Марио Сиволиха ва қозоғистонлик Еркебулан Шиналиевни мағлуб этган. Финалда Аббос россиялик Артур Бетербиевни 20:17 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга чиққан.

    Милан — 2009 (1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза)

    Элшод Расулов
    Фото: Getty Images

    2009 йилда Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ҳам Аббос Атоев олтин медални қўлга киритган. Бу сафар Атоев -75 кг вазн тоифасида иштирок этди. Ушбу мусобақада Атоев 1/16 финалда япониялик Кентаро Ҳаяшини мағлуб этади. 1/8 финалда бразилиялик Ямагучи Фалкао таслим этилади. Чорак финалда германиялик Константин Буга устидан ғалаба қозонади. Ярим финалда ҳиндистонлик Вижиндр Сингҳ 7:3 ҳисобида мағлуб этилади. Финалда Аббос Атоев арманистонлик Андраник Ҳакобян билан жанг қилди ва 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Атоев кетма-кет икки марта олтин медални қўлга киритган.

    -81 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Элшод Расулов эса финалда россиялик Артур Бетербиевга имкониятни бой бериб, кумуш медал билан кифояланган. 

    -57 кг вазн тоифасида Баҳодиржон Султонов, -69 кг вазн тоифасида Ботиржон Маҳмудов бронза медалини қўлга киритган.

    Боку — 2011 (2 та бронза)

    Озарбайжонда ўтказилган 16-Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси 2 та бронза медал билан кифояланган.

    -52 кг вазн тоифаси вакили Жасурбек Латипов ва -81 кг вазн тоифасида Элшод Расулов ярим финалга қадар етиб борган.

    Олмаота — 2013 (1 та кумуш, 1 та бронза)

    Озарбайжондаги мусобақада бронза медални қўлга киритган Жасурбек Латипов бу сафар кумуш медал соҳибига айланди. Ўзбекистонлик боксчи финалда россиялик Миша Алоянга қарши рингга кўтарилиб, мағлуб бўлганди. 

    -81 кг вазн тоифасида эса Ойбекжон Мамазулунов ярим финалга қадар етиб борган ва бронза медалини ўзиники қилган.

    Доҳа — 2015 (3 та кумуш, 3 та бронза)

    Муроджон Аҳмадалиев
    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун сермаҳсул бўлди. Делегация жами 6 та медал жамғарди.

    -56 кг вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев финалда ирландиялик Майкл Конланга қарши рингга кўтарилди. Аҳмадалиев олтин медал учун кечган баҳсда Конланга мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритганди. 

    -64 кг вазн тоифасида Фазлиддин Ғойибназаров финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи жангда россиялик Виталий Дунайсевга мағлуб бўлганди. 

    -75 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев финалда Куба вакили Арлен Лопесга қарши жанг қилди ва имкониятни бой берди. 

    Элнур Абдураимов (-60 кг), Элшод Расулов (-80 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) бронза медалига сазовор бўлганди.

    Гамбург — 2017 (1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза)

    Шаҳрам Ғиёсов
    Фото: Getty Images

    Германиядаги турнир эса аввалгисидан-да яхшироқ ўтди. Бу сафар Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

    -69 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов олтин медал соҳибига айланди. Бир йил аввал Риодаги Олимпиадада кумуш билан чекланишга мажбур бўлган Шаҳрам финалда кубалик Ронел Иглесиасга имконият қолдирмади. Ҳал қилувчи жангга қадар Ғиёсов Евгений Барабанов (Украина), Пат Маккормак (Англия) ва Абилайхон Жусупов (Қозоғистон) устидан ғалаба қозонганди. 

    -49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов эса дастлабки баҳсда Робинсон Родригесни мағлуб этди. Чорак финалда Ҳиндистон вакили Амит Пангал устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди. Ярим финалда эса Юберген Мартинез (Колумбия) устидан ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Финалда Дўстматов кубалик Ёаннис Аргилагога 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйиб, кумуш медал соҳибига айланган эди.

    -52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов ҳал қилувчи баҳсда Ёсвани Вейтияга (Куба) қарши рингга кўтарилиб, мағлуб бўлганди. Финалга қадар Латипов Даниэль Асинов (Болгария), Сейбер Авила (Колумбия) ва Ким Ин Гю (Жанубий Корея) каби рақибларидан устун келганди.

    -64 кг вазн тоифаси вакили Иқболжон Холдоров ҳам кумуш медални қўлга киритган. Холдоров дастлабки баҳсда Жон Гутерресдан (Колумбия) устун келган. Чорак финалда Артём Ҳарутюнян (Германия), ярим финалда Фредис Рохас (АҚШ) устидан ғалаба қозонган. Финалда эса Иқболжон Куба вакили Энди Крузга қарши рингга кўтарилиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган.

    Ушбу мусобақада Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) бронза медалини қўлга киритган. Мелиқўзиев ярим финалда ирландиялик Жо Уордга мағлуб бўлган бўлса, Турсунов Евгений Тишенкога (Россия) имкониятни бой бериб қўйган.

    Екатеринбург — 2019 (3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза)

    Баҳодир Жалолов
    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Ўзбекистон делегацияси Россияда бўлиб ўтган мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган. Ўзбекистонликлар 3 та олтин, битта кумуш ва битта бронзани қўлга киритган.

    -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров Ихлос Киличжонов (Туркманистон), Родриго Марти (Доминикан), Азад Усеналиев (Қирғизистон) Даниэль Асенов (Болгария) ва Билол Беннама (Франция) каби рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлган.

    - 57 кг вазн тоифасида эса Миразизбек Мирзахалилов дастлабки жангда бразилиялик Дуглас де Андраде устидан 5:0 ҳисобида зафар қучган. Ундан сўнг марокашлик Муҳаммад Ҳамут устидан ғалаба қозонган. Чорак финалда Қайрат Ералиев (Қозоғистон) ва ярим финалда Эрденебатин Сендбаатар (Муғулистон) каби рақибларини мағлуб этган. Ҳал қилувчи жангда Миразизга Куба вакили Ласара Альварес рақиблик қилган. Ўзбекистонлик боксчи финални ўз фойдасига ҳал қилишга эришган.

    +91 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов эса финалда Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) устидан зафар қучиб, олтин медалга эга чиққан. Жалолов мусобақа доирасида Сотне Рогава (Украина), Ричард Торрес (АҚШ), Максим Бабанин (Россия) каби рақибларга тўқнаш келган. 

    -81 кг вазн тоифаси вакили Дилшодбек Рўзметов ярим финалда англиялик Бенжамен Уиттакерни 5:0 ҳисобида енгиб, финалга йўл олган. Ҳал қилувчи жангда Рўзметов қозоғистонлик Бекзод Нурдаулетовга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медал билан кифояланган.

    -60 кг вазн тоифасида Бобоусмон Ботуров 1/2 финалда Англия вакили Пет Маккормакка мағлуб бўлиб, бронза медали соҳибига айланган. 

    Белград — 2021 (1 та кумуш, 1 та бронза)

    Абдумалик Ҳалоков
    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Сербияда бўлиб ўтган 21-Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси Италия, Арманистон ва Беларусь билан биргаликда 10-ўринни банд этди. 

    -60 кг вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков финалга қадар етиб бориб, франциялик Софян Умиага мағлуб бўлган бўлса, -92 кг вазн тоифасида Мадиёр Саидраҳимов ярим финалда кубалик Хулио Сезар ла Крузга имкониятни бой бериб қўйган. 


    Хаваскорлар ўртасидаги 22-Жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтмоқда. 30 апрель куни старт олган мусобақада Ўзбекистон делегацияси турнирдаги иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда.

    12.05.2023, 15:13   Изоҳ (0)   9222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Баҳодир Жалолов автоматик равишда финалга йўл олди

    12.05.2023, 13:58

    Ўзбекистон ОТЖ июнь ойида Хитойда ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади

    12.05.2023, 13:19

    “Нефтчи” ва “Навбаҳор” клубларига трансфер тақиқи қўйилди

    12.05.2023, 11:11

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Бугун 9 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал жангида иштирок этади

    12.05.2023, 09:16

    Европа Лигаси. “Ювентус” сўнгги дақиқаларда “Севилья”га гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди “Рома” “Байер”ни кичик ҳисобда мағлуб этди

    12.05.2023, 06:39

    Неймар ёзда “ПСЖ”ни тарк этмоқчи 

    11.05.2023, 20:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.