Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган жанглар 12 май, жума куни бўлиб ўтмоқда.
+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов испаниялик Аюб Гадфа Дриссига қарши рингга чиқиши керак эди. Бироқ Дрисси жароҳат сабаб курашдан чиқди ва Жалолов автоматик равишда финалга йўл олди.
Баҳодир аввалги босқичларда баҳрайнлик Данис Латипов, австралиялик Теремоана Теремоана ва қозоғистонлик Камшибек Конкабаевни таслим этганди.
Бугун рингга кўтариладиган боксчиларнинг рақиблари ва жангларнинг бошланиш вақти билан танишинг:
- -54 кг: Ойбек Жўраев – Дмитрий Двали (Россия), (14:45 дан сўнг);
- -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Мишеелт Баттумур (Мўғулистон), (15:45 дан сўнг);
- -75 кг: Аълохон Абдуллаев – Вандерлей Перейра (Бразилия), (16:00 дан сўнг);
- -92 кг Лазизбек Муллажонов – Муслим Гажимагомедов (Россия), (17:00 дан сўнг);
- -51 кг: Ҳасанбой Дўстматов – Мартин Молина (Испания), (18:15 дан сўнг);
- -57 кг: Абдумалик Ҳалоков – Мунарбек Сеитбек Уулу (Қирғизистон), (18:45 дан сўнг);
- -63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Хованец Бачков (Арманистон) (19:00 дан сўнг);
- -71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Вандерсон Де Оливейра (Бразилия), (19:45 дан сўнг);
Изоҳ (0)