Франс-Пресс ўз манбаларига таяниб хабар беришича, агентликнинг Украинадаги журналисти Арман Сольден Часов Яр шаҳри чеккасида отишма пайтида ҳалок бўлган. 32 ёшли Сольден воқеа жойида тўрт нафар ҳамкасби билан бирга бўлган, улардан ҳеч бири жабрланмаган.
Марҳум журналист агентликнинг Украинадаги видеокоординатори бўлиб ишлаган ва 2022 йил сентябридан буён у ерда фаолият юритаётганди.
Артемовск Горловка шимолида жойлашган. Бу Донбассдаги Украина гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир. Шаҳар ташқарисида бир неча ойлардан бери шиддатли жанглар давом этмоқда.
Изоҳ (0)