Қрим яримороли озод қилинганидан кейин у катта эҳтимол билан автоном мақомдан маҳрум бўлади. Бу ҳақда Украина президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.
Унинг фикрича, унитар давлат таркибида автономиянинг мавжудлиги сепаратистик кайфиятлар учун заминдир.
“Шубҳасиз, автономияга эга бўлганингиздан сўнг, сиз онгсиз равишда ўзингизни қайсидир маънода бошқа минтақалардан яхшироқ деб ҳисоблайсиз. Унитар давлат учун автономия хавфли йўл, бу минтақавий даражадаги низолар йўлидир”, — деди Подоляк.
Зеленский офиси вакили Украинада айни пайтда ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши керак бўлган этник озчиликлар мавжудлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан у Қрим татарларини тилга олди.
Қримни ва умуман бутун Украина жамиятини украинлаштириш масаласини шарҳлар экан, Подоляк бунинг учун, биринчи навбатда, ҳатто халқаро миқёсда ҳам қизиқарли бўладиган юқори сифатли маданий маҳсулотни яратиш зарур, деган фикрни билдирди.
Изоҳ (0)