Сербия таълим вазири Бранко Ружич ўз лавозимини тарк этди. Бунга Белгороддаги мактабда юз берган отишма сабаб бўлган.
У бош вазир Ана Брнабичга истеъфога чиқиш тўғрисида мактуб йўллади, деб хабар беради “Танюг” агентлиги. Мактубда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилган. “Мактабдаги воқеалар акс этган суратлар, ҳалок бўлган болалар ота-онасининг кўз ёшлари бутун умр қалбимда муҳр бўлиб қолади”, — дейилади вазирнинг бош вазирга йўллаган мактубида.
3 май куни Белграддаги мактабда еттинчи синф ўқувчиси ўт очди. Оқибатда тўққиз киши, жумладан бир қўриқчи ва саккиз нафар бола ҳалок бўлган. Яна олти киши жароҳатланган. Сербияда 5–7 май кунлари уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)