• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Номаълум зодагон аёлдан қиролнинг рафиқасига қадар: Қиролича Камилла Паркер-Боулз ҳақида нималар маълум?

    Камилла Паркер-Боулз олижаноб зодагонлар оиласида вояга етган. Унинг отаси Британия армиясида майор бўлган, герсогинянинг қариндошлари орасида ҳурматли лордлар ҳам, рассомлар ҳам бор. Шунга қарамай Камилланинг келиб чиқиши қиролича Елизавета II га мутлақо ёқмаган, шунинг учун шаҳзода Чарльзга у билан турмуш қуришга рухсат берилмаган.

    Фото: Getty Images

    70 йилларнинг бошларида Камилла ва Чарльз аллақачон яқин муносабатлар билан боғланган эди. Чарльз Камиллани ақлдан озар даражада севган, аммо онасига қарши туролмаган. Рад этилган келин қайғуга ботмади: 1973 йилда бўлажак герсогиня Эндрю Паркер-Боулзга турмушга чиқди. Бу орада Камилла шаҳзодага қасдма-қасдига бу никоҳга рози бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

    Шу билан севги ҳикояси тугаганга ўхшарди: Камилла икки фарзандли бўлади, Чарльз малика Дианага уйланади. Бироқ бундай кучли ҳис-туйғулар камдан кам ҳолларда унутилади. 80 йилларда Чарльз ва Камилла яширинча учрашишни бошлади. Инсайдерларнинг сўзларига кўра, бўлажак қирол доимий равишда Камиллага қўнғироқ қилиб, усиз яшай олмаслигини айтган.

    Камилланинг биринчи никоҳи 22 йил давом этган
    Фото: Getty Images

    Путур етган обрў

    Эртами-кечми Диана бу ҳақда билиб қолиши аниқ эди. Малика Диана эрининг кўп йиллик хиёнатига амин бўлгач, чуқур депрессияга тушиб қолади. Диананинг бу борадаги интервьюси эса ҳеч кимни бефарқ қолдирмади, интервьюда оиласининг бузилишига сабабчи бўлган Чарльз ва унинг ўртасидаги учинчи шахс ҳақида гапиради. Бу гаплар Камилланинг обрўсига биринчи зарба бўлди.

    Фото: Getty Images

    1997 йилда Диана кутилмаганда вафот этганида Паркер-Боулзга маломат тошлар ёғилди. Қалблар маликасининг фожиали тақдири бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларни ҳайратда қолдирди. Содир бўлган воқеада юраклари эзилган мухлислар қироличани, Чарльз ёки Диананинг ўзини эмас, балки Камилла Паркер-Боулзни айблайдилар.

    Папарацилар уни ҳамма жойда кузатишар, журналистлар кечаси билан Камилланинг уйи ёнида пойлашарди. Бу вақтга келиб, аёл эридан ажрашганди, аммо аниқ сабабларга кўра у Чарльз билан учраша олмасди. Натижада у ёлғиз ўзи бу таҳқирларга дош беришга мажбур бўлади.

    Фото: Getty Images

    Қирол оиласининг мухлислари Қироллик оиласи Камилладан нафратланишларига амин эдилар. Аммо малика Диананинг болалари бир неча бор ўгай онасини ҳимоя қилиб, уни меҳрибон ва ажойиб инсон деб аташди.

    “Тўғрисини айтсам, Уилям ва мен у билан доим жуда яхши, яқин муносабатда бўлганмиз. У ёмон ўгай она эмас. Менга ҳам, Уилямга ҳам ачинишингиз шарт эмас, яхшиси, унга меҳр кўрсатинг. У ажойиб аёл ва отамни кўнглини топа олади — биз учун энг муҳими шу. Уилям ва мен уни тасаввур қилганингиздан ҳам кўпроқ яхши кўрамиз”, — дейди шаҳзода Гарри интервьюсида.

    Оилага қабул қилиш

    Фото: Getty Images

    Айтганча, Уилям ҳам, Гарри ҳам 2005 йилда Чарльз ва Камилланинг тўйида иштирок этган. Аммо қиролича тадбирда қатнашмайди. Айтганча, Елизавета II ва Паркер Боулз ўртасидаги кескин муносабатлар ҳақидаги миш-мишлар қироличанинг вафотигача тинмади. Тахминларга кўра, малика ўғлининг танловини қабул қилмаган. Бироқ давлат раҳбари тахтга ўтирганининг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимда айтган сўзлари бунинг аксини айтди.

    “Вақти етиб ўғлим Чарльз қирол бўлганда, умид қиламанки, сиз унга ва унинг рафиқаси Камиллага ҳам менга берган ёрдамингизни аямайсиз. Самимий тилагим шундаки, ўша пайт келганда Камилла консорт қиролича сифатида ўзининг содиқ хизматини давом эттиради”, — деган қиролича

    Уларнинг ноқонуний ўғли бўлганми?

    Фото: Getty Images

    Айтганча, меросхўрлар ҳақида: 2019 йилда бир киши шаҳзода Чарльз ва Камилла Паркер-Боулзнинг ноқонуний ўғли эканлигини даъво қилган эди. Унинг айтишича, 1967 йилда Чарльз ва Камилла жанжалнинг олдини олиш учун уни, яъни Саймон Доранте-Дайни ҳомийлик остидаги оилага беришган.

    “Бувим саройда ишлаган. Мен унга жуда яқин эдим, у менга Камилла ва Чарльзнинг фарзанди эканлигимни кўп марта айтарди. У шунчаки ишора қилмасди, тўғридан тўғри айтарди”, — деди Саймон журналистларга 18 ойлигида Карен ва Девид Дай томонидан асраб олинганлигини таъкидлаб.

    Саймоннинг сўзларига кўра, унинг ўғли Лиам Елизавета II га жуда ўхшайди
    Фото: Getty Images

    Саройда ноқонуний меросхўрнинг пайдо бўлишига шубҳа билан қаралди ва генетик текширувдан ўтказиш рад этилди. Ўжар Саймон қироллик жуфтлиги шунчаки ўз обрўсига путур етказмоқчи эмас, шунинг учун бунга эътибор беришмади, деган гап тарқатди.

    Янги мавқе

    Фото: Getty Images

    Камилла мунтазам равишда ижтимоий тадбирларда қатнашади ва бир нечта хайрия жамғармаларининг ишларини бошқаради. Вақт ўтиши билан жамиятда герсогиняга бўлган муносабат яхшиланди: энди ҳатто Диананинг мухлислари ҳам Камилла севгиси учун ноҳақ айбланганини тушунишди.

    Фото: Getty Images

    Гарчи қиролнинг турмуш ўртоғи унвони Камиллага янги расмий вазифалар юкламаса ҳам, у норасмий бурчини бажариши керак: ҳукмронлиги даврида эрини қўллаб-қувватлаш. Шундай қилиб, фаол ижтимоий фаолияти билан танилган шаҳзода Филипп ва шаҳзода Алберт бу юкни аъло даражада уддалашди.

    6 май куни Чарльз III нинг рафиқасига ҳам янги монархнинг тахтга ўтиргани муносабати билан тож кийдирилди. Эҳтимол, шу билан Камилла ва Диананинг душманлик муносабати ҳақидаги гаплар ортда қолар.

    Фото: Getty Images
    08.05.2023, 10:35   Изоҳ (0)   7539
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Юбка кийган ротвейлер” — бир пайтлар британияликларнинг биринчи рақамли душмани бўлган Камилла Паркер-Боулз ҳақида нималарни биламиз?

    15.04.2023, 09:35

    “Кўчада, метрода, ҳатто Букингем саройида тунардим”. Машҳурликдан аввал яшаш жойи бўлмаган Голливуд юлдузлари (фото)

    07.05.2023, 16:03

    Иқтидорли отанинг истеъдодли қизи: Анил Капурнинг қизи Сонам Капур қандай қилиб Болливудда машҳурликка эришди? 

    07.05.2023, 12:30

    Instagram: 73 ёшни қарши олган Салимбойвачча, учинчи марта она бўладиган Хонзода, “Қалпоқ”да Жаҳонгир Отажоновга пародия

    07.05.2023, 10:25

    Голливуд актрисаси Скарлетт Йоханссон ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолгани ҳақида сўзлаб берди

    06.05.2023, 21:59

    Swarovski 23 000 долларлик Ўргимчак одам ҳайкалчасини тақдим этди (фото)

    06.05.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 6 август, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.