Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 8-кунги баҳслари 8 май, душанба куни бўлиб ўтмоқда.
-48 кг вазн тоифасида Шодиёр Мелиқўзиев қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши рингга кўтарилди. Биринчи раундда қозоғистонлик боксчи устунлик қилди ва раундни ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи раундни ҳам Санжар назорат қилди. Учинчи раунддан сўнг Ташкенбай 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Аввалроқ Мелиқўзиев непаллик Рабин Тапага қарши жанг қилиб, 5:0 ҳисобида зафар қучганди.
Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон таркибида Нодиржон Мирзааҳмедов иштирок этиши кутилганди. Бироқ мусобақа арафасида мураббийлар қарорига кўра, Мелиқўзиев унинг ўрнини эгаллаганди.
8 май кунги жангларда Ойбек Жўраев (-54 кг) ва Лазизбек Муллажонов (-92 кг) ўз жангларини ўтказиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Кечки дастурдан Мужибилло Турсунов (-60 кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаевларнинг (-86 кг) жанглари ўрин олган.
Изоҳ (0)