Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, воқеа 21 апрель куни юз берган. Олмалиқ шаҳар халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси И.Т. ўз жонига қасд қилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11 апрель куни Тошкентнинг Миробод туманидаги 110-мактабда 8-синф ўқувчиси вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Мактаб кузатув камераси видеоёзувлари ўрганилганда, ҳодиса жойида жанжал ёки келишмовчилик бўлмагани аниқланган.
Изоҳ (0)