Хитой армияси Тайван томон 38 та қирувчи самолёт ва жанговар дрон учирди. Бу ҳақда Тайван Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, 27 апрель куни маҳаллий вақт билан 06:00 да орол атрофида бир сутка давомида 38 та Хитой самолёти, жумладан ТБ-001 дрони қайд этилган.
Дрон айлана парвоз давомида оролнинг ўрта чизиғини — Тайван бўғозини ажратувчи норасмий чегарани кесиб ўтган. Кейин унинг шарқий қирғоғини айланиб, Хитойга қайтиб кетган.
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Тайван Мудофаа вазирлиги илк бор Хитой ҳарбий самолёти орол устида марказий чизиқнинг бир четидан иккинчи четигача айланиб юрганини эълон қилмоқда.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, 19 та самолёт “Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтган ёки Тайваннинг жануби-ғарбий, жануби-шарқи ва шимоли-шарқига (Ҳаво мудофаасини аниқлаш зонаси) кириб келган”, бу ой бошида Хитой уч кунлик машғулотларни якунлаганидан бери энг кўп “бостириб кириш” ҳисобланади.
Изоҳ (0)