“Ўзгидромет” 29—30 апрель кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, дам олиш кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба куни республикнинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 28-33 даража атрофида бўлади.
Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 29-31 даража бўлади.
Изоҳ (0)