• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд

    Онасининг боласи: ўғил болаларни тарбиялашда оналар йўл қўядиган 5 та хато

    Ҳар бир она фарзандига яхши таълим беришни, уни бахтли ва баркамол инсон қилиб тарбиялашни орзу қилади. Лекин баъзида бундай хоҳишлар салбий маънога эга бўлиб, болаларга яхши таъсир қилмайди.

    Ота ролини ўз зиммасига олиш

    Фото: Legion Media

    Оналарнинг энг катта хатоларидан бири бу ота ролини ўз зиммасига олишдир. Кўпчилик аёллар ҳамма нарсани назорат остида сақлашга одатланган — ўғилларига қандай эркак бўлиши кераклигини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Натижа эса тескари бўлади — бола инфантил бўлиб ўсади ва онаси каби унга ғамхўрлик қиладиган, унинг муаммоларини ҳал қилиб бера оладиган кучли аёл — рафиқани кутишда давом этади.

    Ушбу сценарийнинг олдини олмоқчи бълсангиз, болангиз учун қарор қабул қилманг — ҳаётнинг ушбу босқичида у бунга тайёр эмасдек туюлса ҳам, унга ўзини намоён қилиш имкониятини беринг. Мустақиллик ва ўз хатоларидан сабоқ олиш имконияти болага кўпроқ фойда келтиради.

    Масъулиятли бўлиш имкониятидан маҳрум қилиш

    Ўғлингизни ўзи учун, сиз учун, оиласи учун жавобгар бўлиш имкониятидан маҳрум қилмаслигингиз керак. Тўғри ривожланиши учун бола ўзини керакли ҳис қилиши, кўп нарса унинг ҳаракатларига боғлиқлигини, у қувонч келтириши, бошқаларни хурсанд қилиши мумкинлигини тушуниши керак. Кичкина болага ҳам вазифалар бериш керак — албатта, улар унинг ёши ва қобилиятига боғлиқ бўлиши лозим. Бола ёшлигидан хонасини тозалаши мумкин (сиз хоҳлаган тарзда бўлмаса ҳам), идишларни ювиши, укаси ёки синглисига ғамхўрлик қилиши, уй ҳайвони билан сайр қилиши, дўкондан харид қилишга ёрдам бериши мумкин.

    Қизиқиш ва ҳоббиларини назорат қилиш

    Фото: Legion Media

    Болаларнинг севимли машғулотлари ҳақида гап кетганда, кўплаб ота-оналар уларни жинсига қараб ажратишни бошлайдилар — ўғил болалар футбол ўйнаши керак, қизлар эса рақсга бориши керак. Аслида бола ўзига ёқадиган нарсани қилиши жуда муҳим — агар ўғил бола тасвирий санъатда истеъдод кўрсатса, мусиқий қобилиятга эга бўлса, пазандаликка қизиқса, танлаган соҳасида ривожланишига халақит бермаслигингиз керак, чунки фақат шу йўл билан у ҳақиқатан ҳам ўзини кўрсатиши ва келажакдаги севимли ишини топиши мумкин.

    Ҳаддан ташқари жиддийлик ва ҳис-туйғуларни тақиқлаш

    Фото: Legion Media

    Кўпинча ўғил болаларнинг оналари "ҳақиқий эркак йиғламайди" деган стереотипга асосланиб, болага ҳаддан ташқари қаттиқ муносабатда бўлишади ва уни ҳис-туйғуларини намоён қилиш имкониятидан маҳрум қилишади. Бундай стратегия боланинг ўз ҳис-туйғуларини қандай қилиб тўғри ифода этишни билмаслигига олиб келиши мумкин — аламзадалик ва ҳис-туйғуларни доимий равишда ушлаб туриш психологик жароҳатларга олиб келади.

    Фарзандингизга ҳис қилишни тақиқламанг — жуда қаттиққўл бўлманг ва ўғлингизни мақташни унутманг. Кўпинча таълим жараёни жанг майдонига айланади, бу охир-оқибатда энг кутилмаган оқибатларга олиб келади. Таълимда нафақат танқид ва тақиқлар, балки ижобийлик ҳам бўлиши керак. Агар муносабатларни бошиданоқ тўғри қурсангиз, масъулиятни сингдирсангиз, ташаббус кўрсатиш имкониятини берсангиз, муаммолар камроқ бўлади.

    Фото: Legion Media

    Ҳаддан ташқари ҳимоя

    Муҳими унутманг — болаларни тарбиялашда улар ўғил ёки қиз бўлишидан қатъи назар, уларнинг танлов, истаклар, ҳаракатларидаги мустақилликни ривожлантиришингиз керак. Шуни тушуниш керакки, болалар бизнинг мулкимиз эмас — улар мустақил шахслардир, биз уларга шундай бўлишга ёрдам беришимиз керак. Шунинг учун баъзи оналарнинг яна бир жиддий хатоси бўлган ортиқча ҳимоя ота-оналар ҳал қилишлари керак бўлган ҳақиқий муаммога айланиши мумкин.

    28.04.2023, 15:28   Изоҳ (0)   21679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фaрзандингизни компьютер ўйинларидан ажратишнинг 5 та самарали усули

    27.04.2023, 09:43

    Ўқувчи учун ҳар томонлама мос келувчи смартфон танлашга ёрдам берадиган 5 та мезон

    18.04.2023, 09:20

    Ёш болали ота-оналарни турли вазиятларда “қутқарадиган“ ажойиб лайфхаклар 

    17.04.2023, 11:35

    Ота-оналар ишини енгиллаштирадиган арзон, аммо жуда фойдали харидлар

    24.03.2023, 09:54

    Фарзандларини даволашда ота-оналар томонидан йўл қўйиладиган 6 та кенг тарқалган хато

    05.03.2023, 13:34

    Буюк Британияда болалар қандай тарбияланади: Сеҳргар энага Мери Popпинсдан ота-оналарга 10 та қимматли маслаҳат 

    25.02.2023, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.