Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москвада 9 май ҳарбий парад ўтказилишини айтиб, айрим тафсилотларга ойдинлик киритди. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.
Песковнинг сўзларига кўра, ҳарбий парадда хорижий давлат раҳбарларидан фақат Қирғизистон президенти иштирок этади. Сабаби республика раҳбари Садир Жапаров 9 май арафасида Москвага келиши ва парадда иштирок этишини айтган.
“Қирғизистон президенти парад арафасида шу ерда бўлиши сабабли, албатта, у тадбирда қолишга қарор қилди. У байрамни ҳам, ғурурни ҳам биз билан баҳам кўрди”, — деди Песков.
Таъкидланишича, 2023 йил хорижий давлатлар раҳбарларига ҳарбий парадга таклифномалар юборилмаган.
“Бу йил хорижий етакчиларга махсус таклифномалар юборилмади. Бу “юбилей” санаси эмас ”, — деди Кремль матбуот котиби.
Россиянинг Украина билан чегарадош бир қанча вилоятларида, шунингдек, босиб олинган Қримда 9 май куни ўтказиладиган ҳарбий парад бекор қилинган. Қозоғистон бюджет маблағларини тежаш учун бу йил ҳам ҳарбий парад ўтказилмаслигини эълон қилган.
Изоҳ (0)