Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 21 апрель куни Airbus А330 самолётини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Uzbekistan Airways 2023—2024 йилларда иккита А330 самолётидан тижорат мақсадларида фойдаланишни режалаштирган. Унинг салони 266 йўловчига мўлжалланган, улардан 18 таси бизнес-класс, 248 таси эконом-класс ўриндиқлари.
23 апрель куни Тошкент—Истанбул—Тошкент йўналиши бўйича илк тижорий авиақатнов амалга оширилиши режалаштирилган. Иккинчи Airbus А330 ҳаво кемаси эса 2023 йилнинг 3 май куни Ўзбекистонга етказилиши кутилмоқда.
Uzbekistan Airwaysънинг ташаббускор режаларини амалга ошириш учун ҳаво кемалари паркини кенгайтириш ва йўналишлар тармоғини кўпайтириш бўйича вазифаларни бажариш концепцияси доирасида Airbus А330 оиласига мансуб иккита самолётни ижарага олишга қарор қилинган.
Тегишли келишув Uzbekistan Airways ва Heston Airlines ўртасида имзоланди. Компания ҳаво кемалари барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ҳамда ўрта ва узоқ масофаларга парвозларни амалга оширади. Дастлабки босқичда Uzbekistan Airways ушбу ҳаво кемасини Тошкент—Истанбул, Тошкент—Дубай ва Тошкент—Жидда йўналишларида фойдаланишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)