Қамчиқ довонида 22 апрель куни DAF юк машинаси бетон тўсиққа урилиб ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, соат 06:22 да А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмидан ўтган 269,4 километрида ҳаракатланаётган DAF ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўсиққа урилган.
Шу ҳаракат йўналишидаги Damas эса юк машинасидан қочиши оқибатида ҳандаққа тушиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, оқибатларни бартараф этган.
Вазирлик ахборот хизматининг қўшимча қилишича, ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва 2 нафар Damas автомобилидаги йўловчилар тан жароҳати олиб, Поп туман марказий шифохонасига юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)