Сурхондарё вилояти Узун туманидаги мактабда ўқитувчилар калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалди. “Дарё” ҳолат юзасидан маълумот олиш учун масъуллар билан боғланди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг қайд этишича, орган томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппослангани билан боғлиқ видеоёзувдаги ҳолат ўрганилмоқда. Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг маълум қилишича, вазирликнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Х.Мамадиев ҳолат юзасидан Узун туманида бўлиб турибди. Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)