Самарқанд вилоятида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган машиналарни ноқонуний, тегишли рухсатномаларсиз созлаш билан шуғулланаётган устахоналар аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Самарқанд шаҳридаги автоустахоналарда Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, ЙҲХ ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилди. Бунда асосий эътибор ЙТҲ содир этиб, таъмирга муҳтож машиналар ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан тегишли маълумотнома тақдим этилгандагина унга техник хизмат кўрсатилиши масаласига қаратилди.
Ушбу ҳолатларга амал қилмаган бир неча машина йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан аниқланди. Айрим ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетиш ҳолатларини содир этган. Аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли рухсатномаларсиз таъмирланаётган автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилди.
Таъмирга муҳтож ва шубҳали машина учун ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан тегишли маълумотнома тақдим этилганда, уларга техник хизмати кўрсатиш лозимлиги тавсия этилди.
Изоҳ (0)