• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Азиз”, “Қузғун”, “Шараф сўзи” ва бошқа машҳур турк сериаллари нима сабабдан муддатидан олдин якунланди?

    Туркиянинг кўплаб лойиҳалари паст рейтинг ва бошқа турли хил сабаблар туфайли муддатидан аввал тугатилди. Баъзи лойиҳаларда асосий ролларни ўйнаган актёрлар лойиҳани тарк этади, бу эса ижодкорларни лойиҳани ёпишга мажбур қилади ёки рейтинги пасайиб кетади. Айрим лойиҳаларнинг ёпилиши томошабинларнинг ҳайратига сабаб бўлди, мухлислар лойиҳанинг мантиқий якунидан мамнун бўлгани учун финалини яхши қабул қилди. “Яндекс Дзен” нашри машҳур турк лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

    “Курт Сейит ва Шура” сериали — 2014 йил

    Курт Сейит образини Киванч Татлитуғ, Александра қаҳрамонини Фараҳ Зейнеп Абдулла ижро этган “Курт Сейит ва Александра” сериали муддатидан аввал якунланди. Яхши актёрлар таркибига, сюжет асосини ташкил этган китобнинг машҳурлигига, қизиқарли реал воқеаларга қарамай, лойиҳа экранларда узоқ давом этмади. Туркияда ушбу лойиҳа рейтинги пастлаган.

    Фараҳ лойиҳани тарк этгач, Фаҳрие Эвжен ижросидаги Курт ва унинг турмуш ўртоғининг ҳикояси олдинга чиқди. 21 қисмдан иборат сериал узоқроқ давом этиши керак эди, бироқ у муддатидан олдин якунланди. Лойиҳанинг бу тарзда якунланиши турк томошабинларининг катта ҳаяжонига сабаб бўлмади. Яна бир сабаб, Киванч ва Фаҳриенинг характер жиҳатидан бир-бирига мос келмаслиги эди. Суратга олиш ишлари тугагач, Киванч ҳеч қачон Фаҳрие билан битта лойиҳада ўйнамаслиги айтди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Агентимга қўнғироқ қилинг” — 2020—2021 йил

    “Агентимга қўнғироқ қилинг” лойиҳасини энг яхши мослаштирилган сериаллардан бири деб ҳисоблаш мумкин, унинг сюжети “10 фоиз” номли француз лойиҳасига асосланган. Сериал кастинг агентлиги ишини давом эттиради.

    Агентлар таниқли актёрларнинг талаблари, молиявий ва ҳуқуқий қийинчиликлар, бошқа мураккабликлар, шунингдек, агентларнинг шахсий ҳаётига профессионал фаолият қандай таъсир қилиши билан боғлиқ бўлган фильм яратиш инқирозларини енгиш учун курашади.

    Лойиҳанинг содиқ томошабинлари борлигига қарамай, ёпилди ва кўпчилик сериалнинг давомини томоша қилиш ниятида эканини билдирди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Сўнгги ёз” — 2021 йил

    Жуда муваффақиятли лойига бўлган “Сўнгги ёз” сериали кутилмаганда 2-мавсум бошлангандан сўнг дарҳол якунланди ва бундан томошабинларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Биринчи мавсумда томошабинлар прокурор Селим ва унинг рафиқаси Жананнинг ёқимли уйғунлигини, прокурорнинг ўз палатасида жойлашган Акгюнга оталарча таъсирчан муносабатини кузатиши мумкин эди.

    Лойиҳа 2-мавсум бошида якунланди, унинг бир нечта эпизодлари кўрсатилди, гарчи ҳикоя қизиқарли бўлса-да, кўплаб қизиқарли ҳикоялар ва актёрлар таркиби кенгайтирилди. Мухлислар сони кўп бўлган сериал нима сабабдан тўсатдан тугагани умуман тушунарсиз бўлди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    “Рамо” — 2020—2021 йил

    Мафия ҳақидаги сўнгги сериаллардан бири “Рамо” лойиҳасининг суратга олиш жараёнлари Аданада бўлиб ўтган. Сериалнинг қаҳрамони туман раҳбари бўлишга қарор қилади, бунинг учун у маҳаллий мафияни бошқарадиган асосий рақиб — Женгиз билан курашади. Гуруҳга раҳбарлик қилиб, минтақа аҳолиси, қариндошлари ва дўстларини Истанбул мафияси таъсиридан ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Рамо (Мурат Йилдирим ижро этган қаҳрамон) ва Чингизнинг қизи Сибел (Эсра Билгич ижросида)нинг севгиси томошабинлар эътиборига тушган эди. Шунингдек, Фатош (Жемре Байсал гавдалантирган қаҳрамон) ва Нежо (Илхон Шен) турмуш қуришга мажбур бўлади. Уларнинг иттифоқлари урушаётган оилалар ўртасидаги сулҳнинг калитига айланади, аммо кейинчалик уларнинг муносабати жиддийлашиб кетади.

    40 қисм давом этган сериал аслида бир мавсумдан ортиқ давом этадиган бу турдаги лойиҳаларга ўрганиб қолган турк томошабинларининг дидига тушган бўлса-да, мухлисларнинг кутилмаган якундан ҳафсаласи пир бўлди. Катта эҳтимол билан сериал нотўғри вақтда чиққан. Бу вақт Туркияда ковид туфайли узоқ вақт карантин бўлган эди, шоу қайта бошланганидан кейин кўплаб лойиҳалар ёпилди, чунки актёрлар тўхтатилган лойиҳаларда иштирок этишдан бош тортганлиги сабабли ижодий таркиби сезиларли даражада камайди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Ҳамма нарса никоҳ ҳақида” — 2021—2022 йил

    “Инглизча ажралиш” сериалига мослаштирилган “Ҳамма нарса никоҳ ҳақида” муваффақиятли лойиҳалардан бирига айланди.  Актёрлар таркиби ажойиб, ҳикоя қизиқарли, унда никоҳдаги муаммолар ва кейинги ажралиш жараёнлари ҳақида ҳикоя қилинади. Бош қаҳрамонлар, яъни бир аёл ва икки қизи ишлаган адвокатлик идораси ҳар доим турли сабабларга кўра ажрашишга мажбур бўлган аёллар манфаатларини ҳимоя қилади. Кутилмаган воқеаларга бой қаҳрамонларнинг шахсий ҳаётини кузатиш қизиқ эмас эди.

    Сериалнинг рейтинги бутун мавсум давомида ўртача бўлиб, Туркияда кичик доимий аудиторияни тўплади. Эфирда узоқ вақт қолиш учун рейтинглар етарли эмас эди, бунга сабаб эса чет элдаги савдолар эди. Қаҳрамонларнинг ҳаёти ҳақиқатан ҳам бой ва ҳар бир инсоннинг ҳаётида содир бўлиши мумкин бўлган ҳақиқий воқеалар бўлган. Бу ерда севги ва йўқотиш билан хайрлашишнинг аччиқлиги, кулгили вазиятлар ва бизнесни текшириш, олиб бориш билан боғлиқ қизиқарли воқеалар содир бўлади.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Тўқнашув” — 2018—2019 йил

    “Тўқнашув” сериали актёрлар таркибини ҳисобга олган ҳолда, амбицияли лойиҳа сифатида тақдим этилди: унда Киванч Татлитуғ, Элчин Сангу, Алперен Дуймаз, Мелиса Асли Памук иштирок этган. Лойиҳа узоқ давом этмади, унинг 24 қисми намойиш этилганидан сўнг ёпилди ва якуний воқеалардан томошабинларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Лойиҳада бош қаҳрамон ўлади ва бундай якун ҳар доим салбий изоҳларга сабаб бўлади, чунки мухлислар ёмонлик устидан ғалаба қозонадиган бахтли якундан умид қилади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    “Бенуқсон ижарачи” — 2022 йил

    “Бенуқсон ижарачи” сериали ностандарт сюжети билан турк томошабинларининг эътиборга тушди. Лойиҳа экранларда узоқ қолмади ва рейтингининг пастлиги сабаб 6 эпизоддан сўнг якунланди. Кучли актёрлар таркибига қарамай, FOX телеканалининг харизматик сериал жуфтлиги лойиҳани якунлади.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Фаришталар эртаги” — 2022 йил

    “Фаришталар эртаги” ҳам ажойиб актёрлар таркибидан иборат. Лойиҳа Золушканинг бой ва муваффақиятли қизга айланиши ҳақида ҳикоя қилади, у интрига ёрдамида бўлса ҳам, нуфузли ва таниқли оиланинг икки ўғлининг севгисини қозониб, юқори лавозимни эгаллайди. Сериал қаҳрамонларининг тақдирини томоша қилиш ҳам кулгили, ҳам ҳаяжонга сабаб бўлади ва улар кўп муаммоларга дуч келганидан афсусланади. Шунга қарамай канал лойиҳани тугатди, бунга эса рейтинглар сабаб бўлди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Қузғун” — 2019 йил

    “Қузғун” сериалининг якунланиш сабаби “Сўнгги ёз” лойиҳасига ўхшаб кетади. Муваффақиятли биринчи мавсумдан сўнг, ақл бовар қилмайдиган нарса содир бўлди. Иккинчи фаслнинг 4 қисмига бориб лойиҳа якунланди. Сериал ҳаммаси бўлиб 21 қисмдан иборат. Сериал жуфтлиги Кузгун ва Дила, лойиҳа сюжетини олдиндан айтиб бўлмайди. Бироқ болалигида қўшнисини севиб қолган жажжи болакай бир орзу билан қайтади – отасининг ўлимига, синдирилган ҳаётига сабабчи бўлган инсонлардан ўч олмоқчи бўлади. Сценарий муаллифлари охирги эпизодда Кузгун  қариндошларининг тақдири қандай бўлганини эслатиб, барча ҳикояларни якунлайди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    “Шараф сўзи” — 2020 йил

    “Шараф сўзи” лойиҳасининг 4 қисми намойиш этилгандан кейин тугатилди. Сериалнинг охири кутилмаган ва асоссиз эди. Лойиҳанинг бошланиши таъсирли бўлди, бой оиланинг меросхўри Жиҳан Адабейлининг Ливиядаги мафия гуруҳи ўғлининг келини Исро билан кутилмаган тўйи томошабинларни ҳайратда қолдиради. Жиҳан қизнинг отасига Исро қийин аҳволга тушиб қолса, унга ёрдам беришини айтади. Қизни Ливиядан фақат Туркия элчихонасида бўлиб ўтган никоҳга кириш орқали олиб чиқиш мумкин эди ва унинг ходимлари бунга гувоҳ бўлади.

    Жиҳан қизни қутқариш учун Исро билан никоҳдан ўтади ва уни психопатик куёвдан қутқариб, у билан бирга ўз оролига жойлашади.

    Бироқ Адабейлилар оиласининг ўзида ҳам ўзига хос психопатлари (Жиҳаннинг онаси, келин Ясемин) бор, улар ҳамма нарсага, ҳатто қотилликка ҳам тайёр, шунинг учун Исро уларнинг ҳаётидан абадий йўқолади.

    Лойиҳада яхши оператор ишини, ажойиб денгиз манзаралари, Туркиянинг гўзал жойлари, ички тафсилотлар, кундалик ҳаёт хусусиятлари, сериалнинг биринчи қисмидан сезилган бош қаҳрамонлар ўртасидаги ҳақиқий тўқнашувни кўриш мумкин. Бироқ лойиҳа эълон ва баёнотларсиз якунланди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    “Азиз” — 2022 йил

    “Азиз” тарихий сериалидан катта натижа кутилганди, бироқ лойиҳа намойиш этилганидан кейин унинг рейтинги аста-секинлик билан пастлаб борди. Бироқ рақамларнинг пасайишига қарамай, лойиҳа кейинги мавсумда янгиланиш имкониятига эга бўлди. Тарихий киноэпопеяни яратувчилар, актёрлар жамоаси 2-мавсумга тайёргарлик кўраётган эди. Мурат Йилдирим АҚШда, рафиқаси клиникада бўлганлиги учун суратга олишни бошлай олмайди, шунинг учун лойиҳа кечиктирилди. Кейинроқ Мурат лойиҳада роль ўйнашдан бош тортди, бу эса асосий мавсумнинг ўртасида ўз тақдиридан чиқиб кетган собиқ ҳамкорлар томонидан кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Лойиҳанинг биринчи фасли 28 қисмдан иборат эди.

    Инсон хотираси шундай хусусиятга эга — у тугалланмаган ҳаракат ва ҳодисаларни узоқ вақт давомида сақлайди. Нега инсон узоқ вақт давомида бахтсиз севгини унута олмайди? Чунки у тугалланмаган, узилиб қолган, давоми йўқ эди. Сиз ўнлаб иншоларни аъло баҳолар билан ёзишингиз мумкин, бироқ паст балл олганингиз эсда қолади, чунки сиз уни тугатмагансиз. Сиз минглаб жумбоқларни ҳал қиласиз, лекин узоқ вақт давомида битта ҳал қилинмаган жумбоқни унутолмайсиз.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Турк сериалларини ҳам худди шу ҳолат билан солиштириб кўриш мумкин. Агар томошабин кўпинча сериалнинг кутилмаган якунига дуч келиши керак бўлса, унинг хотирасида янги маҳсулотларга нисбатан нохолис муносабат қолади. Томошабин янги лойиҳаларга эҳтиёткорлик билан ёндашади, чунки улар якунини ёки ҳеч бўлмаганда мантиқий якунланган якунни кўра олишига ишончи қолмайди. Вақтни беҳуда сарфлаш ачинарли бўлади.

    18.04.2023, 15:33   Изоҳ (0)   7383
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмдаги персонажлари сабаб рақамли технологиялар ёрдамида ёшартирилган актёрлар (фото)

    17.04.2023, 21:49

    Warner Bros “Гарри Поттер” асари бўйича сериал суратга олмоқда (видео)

    14.04.2023, 13:32

    Зуҳра Ашурова эгизаги бўлмаса ҳам нима сабабдан унга бундай исм қўйилгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 

    12.04.2023, 14:39

    “Шрек”даги эшак оддий қаҳрамон эмас: машҳур мультфильмлардаги чуқур маънога эга персонаж ва деталлар 

    11.04.2023, 15:41

    “Денгиз қўшиғи”, “Кичкина шаҳзода” ҳамда қизиқарли сюжети билан катталарни ҳам ўйга толдирадиган бошқа мультфильмлар

    11.04.2023, 13:35

    Фақат “Гарри Поттер” эмас: сеҳр ва афсунгарлик ҳақидаги ажойиб фильмлар

    11.04.2023, 09:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.