Бухоро туманида хонадонида 100 минг сўмга фоҳишахона ташкил қилган 64 ёшли эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат 13 апрель куни соат 12:30 ларда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Бухоро вилояти ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш” тадбири давомида аниқланган.
Бухоро туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган Й.М. исмли нафақахўр эркак фоҳишахона ташкил этиш йўли билан текин даромад орттириш мақсадида қасддан жиноят содир қилган. У ўзи яшаб келаётган туманнинг “Работиқалмоқ” маҳалласида жойлашган хонадонида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун зарур шароитларни яратиб бериб, эвазига 100 000 сўм миқдоридаги пулларни олгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)