Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида ёш бола болалар майдончасида ҳосил бўлган чуқурга тушиб кетди.
Туман ҳокимлиги хабарига кўра, 14 апрель куни “Ҳабиб Абдуллаев” МФЙ ҳудудидаги болалар майдончасида ёғингарчилик оқибатида сунъий қопламалар остида чуқурликлар ҳосил бўлган.
Бунинг оқибатида тупроқ ва тош қоришмалари емирилиб тушган. Болалар майдончасида юрган бола А.А. ушбу чуқурчага тушиб кетган.
Қайд этилишича, айни пайтда бола соғ-саломат, хавотирга ўрин йўқ. Майдончадаги чуқурлик тўғриланган бўлиб, болалар хавотирсиз ўйингоҳдан фойдаланиши мумкин.
13 апрель куни 6 ёшли бола Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида сув тармоқлари бўлими томонидан қазилган чуқурга тушиб кетганди.
Изоҳ (0)