Америкалик эркак самолётда “Офис” телесериалини самолётда томоша қилди ва ўша пайтда кейинги ўриндиқда лойиҳада Дуайт Шрут ролини ўйнаган актёр Рейн Уилсон ўтирганини сезмади. Актёр бу ҳолат акс этган видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди.
Актёр ўз ҳамроҳининг тушлик қилаётганини суратга олган. Видеода унинг “Офис” сериалини томоша қилаётганини кўриш мумкин. Йўловчи лойиҳа юлдузини танимаган бўлиши мумкин, чунки Уилсон ниқоб, наушник таққан ва кепка кийган. У кўзойнакциз ҳам Дуайтга ўхшамайди.
“Ёнингизда ўтирган инсон сизнинг кимлигингизни билмаганда”, — деб актёр ўз саҳифасида изоҳ қолдирган.
“Офис” сериалида Жимнинг Пемга ёқилғи қуйиш шохобчасида турмуш қуришни таклиф қилган саҳнаси лойиҳа муаллифларига 250 минг долларга тушган. Лойиҳа яратувчилари Жон Красинскийга суратга олиш жараёнларида кўрсатмалар бериш учун Жимнинг камерага қараганини рақамлаб чиққан. Пол Редд Стив Кереллни “Офис” фильмини суратга олиш жараёнларидан қайтарди ва дўстини бу “жуда ёмон фикр” деб ишонтирди. Би Жей Новак бутун дунё бўйлаб машҳур бўлган турли хил маҳсулотларнинг юзига айланди.
Изоҳ (0)