АҚШ президенти Жо Байден хонанда Леди Гагани президент ҳузуридаги Маданият ва санъат қўмитасига ҳамраис этиб тайинлади, деб хабар бермоқда “Korrespondent.net” нашри.
Қайд этилишича, бу лавозим 1982 йилда ташкил этилган бўлиб, уни эгаллаган инсон АҚШ президенти ва Америка департаментлари раҳбарларига маданият соҳасидаги сиёсат масалалари бўйича тавсия беради.
Леди Гага номи билан машҳур бўлган хонанда Стефани Жерманоттага 170 миллиондан ортиқ овоз ёзувларини сотган, 13 та “Гремми” мукофотини қўлга киритган ва бу уни тарихдаги энг кўп мусиқаси сотилган аёл хонандалардан бирига айлантирган.
У актриса сифатида“Юлдуз туғилади” фильмларидаги роллари билан машҳур бўлиб, ижролари учун “Энг яхши актриса” номинациясида Академия мукофотига номзод бўлган ва “Энг яхши оригинал қўшиқ” йўналишида ғолиб чиққан.
Шунингдек Леди Гага Америка мода дизайнерлари кенгаши томонидан мода иконаси деб номланди. У Forbes’нинг дунёдаги энг кучли аёллар ва Time’нинг дунёдаги энг нуфузли 100 киши рўйхатига киритилди.
Хонандадан ташқари бу лавозимга америкалик продюсер Брюс Коэн ҳам тайинланган.
Изоҳ (0)