• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Спортчи бўлишни орзу қилган актёр. 15 йил норасмий тақиқлар остида бўлган Шерали Жўраев 76 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 12 апрель куни 76 баҳорни қаршилади. Баъзи маълумотларга кўра, хонанданинг туғилган санаси маълум эмас. У ўсмирлик чоғида 12 апрель куни велопойгада ғолиб бўлгани учун бу кунни туғилган куни сифатида нишонлайди. Хуллас, машҳур ижодкорнинг ҳаёти билан боғлиқ қизиқарли воқеалар бисёр. 

    “Нега менинг исмим Алишер эмас?”

    Истеъдодли ижодкор Шерали Жўраев 1947 йил Андижон вилоятида дунёга келган. У ҳам барча қишлоқ болалари сингари мактаб ёшидан бошлаб чорва молларини боқишга жалб этилган. Аммо у бошқа тенгдошларидан фарқли равишда адабиётга, хусусан, Алишер Навоий шеъриятига меҳр қўяди. Ижодкорга бўлган меҳри кучли бўлгани учун ҳам “Нега мени исмимни Алишер деб қўймагансизлар?” деган саволни кўп бергани ҳақида интервьюларида айтиб ўтган. 

    Фото: Instagram

    “Мактабда ўқиб юрган йилларимда отам менга кўк рангли қаттиқ муқовали “Хамса” совға қилдилар, — эслайди Шерали Жўраев. Китобнинг бир бетида достон матни, нариги бетида байтларнинг насрий баёни берилганди. Отам ошналари билан ош еб бўлгач, мени чақириб, “Хамса” ўқитарди.

    Сўзларни дона-дона қилиб, радиодаги сухандон акаларимизга ўхшатиб ўқиганим отамга ёқарди, шекилли, ҳар замонда “Шу ўғлим, Худо хоҳласа олим бўлади”, деб қўярди. Олим бўлиш-ку, насиб этмади, аммо ҳазрат Навоийга муҳаббат бир умрлик ҳамроҳимга айланиб қолди”, — дейди хонанда. 

    “Аслида спортчи бўлмоқчи эдим”

    Хонандани кўпчилик болалигидан санъатга қизиққан ва мусиқа мактабларида таҳсил олган деб билади. Аммо у шунчаки тасодиф ва тақдирнинг инояти билан санъаткор бўлган. Боиси у болаликдан боксга қизиққан ва 63 кг вазнли  спортчи ҳисобланган. У ота-онасининг оқ фотиҳасини олиб, Тошкентдаги жисмоний тарбия институтига ҳужжат топширгани келади. Аммо “йўлдан адашиш” унинг қарорини ўзгартиради.

    Фото: Instagram

    — Санъаткор бўлиш хаёлимга ҳам келмаган. Барча абитуриентлар каби ижара уйга жойлашганмиз. Улардан Жисмоний тарбия институтининг қаерда жойлашганини сўрасам, Чорсудаги “Жангоҳ” маҳалласи яқинида жойлашган “Спартак” стадионидан сўрашимни айтишди.

    Тошкентни билмайман, автобусга ўтириб, “Жангоҳ” маҳалласига келдим. Аммо худди мени кимдир Ҳасти Имом томонга етаклагандек бўлди. Менимча, тақдири азалда битилгани шу бўлса керак. Йўлда кетаётсам дутор ва доиранинг расми туширилган бинога кўзим тушди. Иккинчи қаватида бир йигит пионино чалиб ўтирган экан. У билан танишиб, “Овозинг зўр экан”, деганидан кейин Маданий оқартув техникумига ўқишга кирганман, — дейди Шерали Жўраев.

    “Отам санъаткор бўлишимга қарши бўлган”

    Андижондаги ота-она фарзандининг бу техникумга кирганидан бехабар эди. Ҳали қайси соҳа вакили бўлишини тўлиқ англаб етмаган, аммо ширали овози билан барча устозларнинг меҳрини қозонган Шерали Жўраевга филормонияда ўқишни таклиф қилишади. Маданий оқартув техникумини билган бўлажак ижодкор ўша куниёқ хонанда бўлишга жиддий аҳд қилиб, ўқишни филармонияда давом эттиради. 

    Фото: Instagram

    — Падари бузрукворим Нурмуҳаммад ота санъатга, боболаримиз меросига иштиёқманд инсон эдилар. Ҳазрат Навоийнинг китобларини ўқиб, бизга мағзини чақиб берардилар. Далада қўй боққани чиққанимизда отам отга миниб олар, мен орқаларидан мингашиб борардим. Шунда “Қаро кўзум”ни хиргойи қилганларида беихтиёр кўзларимга ёш келарди. Мен ҳам ана шундай чиройли қўшиқ айта олармикинман, деб ўйлардим. Аммо отам раҳматли қўшиқчи бўлишимга бошида қаттиқ қаршилик қилганлар, — дейди ижодкор.

    “Битта нонни тўрт бўлакка бўлиб еганман”

    Шерали Жўраев учун Тошкентда ўз ўрнини топиш осон кечмаган. У ҳам барча талабалар сингари ижара уй ва ёлғончи танишлар муаммосига учраган.

    Фото: Instagram / @sheralijuraevofficial


    — Санъат орқали пул топиш мумкинлигини билмаган эканман. Ўқишга 100 сўм пул билан келгандим, қорақалпоқ танишим илтимос қилиб, 60 сўмини қарзга олиб, кейин кўринмай кетди. Ўқийман, ижара уйда яшайман. Шундай қийин кунларда битта нонни олиб, тўрт бўлакка бўлардим ва ҳар куни унинг бирини еб қорин тўйдирардим. Тошкентга келганимда 63 кг эдим, олти ойда 45 кг га ориқлаб қолгандим. Андижонга борсам уйдагилар кўриб қўрқиб кетишганди. Уч-тўрт кун иссиқ овқатлар еганимдан кейин юзимга ранг кирганди, — дейди Шерали Жўраев.

    “Мажнунга ўхшар экансиз”

    Шерали Жўраев асли мутахассислиги бўйича актёр. Уни узун сочлари ва озғин қомати учун санъат институтига қабул қилишган экан. 

    Фото: Instagram

     

    — 1966 йилги зилзиладан кейин уйдагилар бир муддат Андижонда қолишимни сўрашган. Бир куни зерикиб шаҳарга бордим. Асакада ёзги театр бор эди. Қизиқиб ўша ерга кирсам Тошкентдаги санъат институтидан устозлар бориб, қизиқувчиларни кастингдан ўтказишаётган экан. Уларнинг таклифи билан мен ҳам иштирок этганман. Кейин билсам уларга елкамга тушган жингалак сочларим ва озғин қоматим маъқул бўлган экан. Яъни улар менинг кўринишимни Мажнунга ўхшатишган экан. Мана шу воқеа сабаб бўлиб, ҳеч қандай имтиҳонларсиз талаба бўлганман. Ўйлаб қарасам, ҳаммаси илоҳий неъмат бўлган. Айнан ўша куни шаҳарга тушишим, ёзги театрга киришим ҳам шунчаки тасодиф, — дейди Шерали Жўраев. 
    Шерали Жўраев Баҳодир Йўлдошев томонидан Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган “Юлдузли тунлар” спектаклида рол ижро этган ва “Андижоним қолди” қўшиғини куйлаган. 

    “Пулдан етишмовчилик кўп бўларди”

    Шерали Жўраев Ўзбекистондаги энг машҳур ижодкор, унинг бугунги моддий аҳволи ҳам ҳавас қилгудек. Аммо ижодкор узоқ йиллар моддий жиҳатдан қийналгани, ўзи эмас атрофдагилар ҳамкасблари сабаб тўйларга чиқишни бошлагани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

    Фото: Instagram

    — Ҳақиқатан ҳам пулга қизиқмайдиган инсон эдим. Оила қуриб, фарзандли бўлганимда ҳам пулдан етишмовчилик бўларди. Шоҳжаҳон туғилганидан кейингина уй олишга ҳаракатни бошлаганмиз. Унгача топган пулимни ким сўраса бераверардим. Атрофимда бир нечта созандалар бор эди. Улар менга қараб туришарди. Шу боис, секин-аста тўйларга таклиф қилишса боришни ўрганганмиз, — дейди Шерали Жўраев.

    15 йиллик сирли “запрет”

    Фото: Instagram / @sheralijuraevofficial

    Шерали Жўраев ижодини таърифлашнинг ҳожати йўқ. Чунки у бир санъаткор эришиши мумкин бўлган барча муваффақиятларга эришган. Аммо қандайдир сабабларга кўра 2002 йилдан у оммага кўринмай қолди. Буни айримлар “зарпет”лар билан боғлашди. Аммо хонанданинг кўринмай қолганини сабаблари ҳақида очиқ маълумот бермайди. 2017 йили яна оммага кўриниш берди ва ўша йилдан буён катта саройда концерт дастурини бериб келади. 

    Биринчи президент билан Ҳажга борган

    Халқ орасида ҳофиз Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти билан Каъбатуллоҳнинг ичига киргани ҳақидаги гаплар тарқалганди. Шерали Жўраев бу гапларга ҳам ойдинлик киритиб ўтган.

    Фото: Instagram / @sheralijuraevofficial

    — Марҳум юртбошимиз билан Маккада, муборак Каъбатуллоҳнинг ичига кирганимиз асло эсимдан чиқмайди. Биринчи Президентимиз бутун ҳаётини шу халқ, ватан учун бахшида қилди. У кишининг жуда кўп хислатлари, фазилатларига гувоҳ бўлганман. Инсоннинг қандайлигини бир қарашда билардилар. Ҳамиша узоқни кўзлаб, ақл-заковат билан иш тутдилар. Жойлари жаннатда бўлсин, — дейди ҳофиз журналист Рустам Жабборовга берган интервьюсида.

    Кенжа Жўраевларнинг қайси бири истеъдодли?

    Шерали Жўраевнинг икки ўғил фарзанди қўшиқ ихлосмандларига яхши таниш. Хўш, ижодкор нафақат ота, балки санъаткор сифатида уларнинг қайси бирини истеъдодли деб ҳисоблайди. 

    Фото: Instagram

    — Ўзимга хос жиҳатларни гоҳ Шоҳжаҳонда, гоҳ Зоҳиршоҳда кўравераман. Бирини-иккинчисидан устун қўёлмайман. Ҳар иккиси ўз овози, ўз йўлини топиб боряпти, — деган эди ҳофиз интервьюсида. 



    Афсуски, ўғли Шоҳжаҳон Жўраев бир нечта интервьюсида отаси билан муносабатлари бошқалар сабаб дарз кетгани ва уни отаси билан учрашишга йўл қўйишмаётгани ҳақида гапирганди.

    Ундан аввалроқ эса Шерали Жўраевнинг саломатлиги аввалгидек эмаслиги ва жарроҳлик амалиётидан сўнг вазн йўқотгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

    13.04.2023, 14:59   Изоҳ (0)   24514
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     “Шоҳрухга Болливуд керак эмас, Болливудга Шоҳрух керак”. Болливуд қироли биратўла учта лойиҳа билан экранларга қайтмоқда

    13.04.2023, 11:35

    Instagram: Зоҳид Рисқиев фарзандли бўлди, Шоҳруххон Истанбулда операция қилинди, “Миллион”ни яна бир актёр тарк этмоқда 

    12.04.2023, 22:25

    “Фарзанднинг ота-онадан аввал кетиши — бу нотўғри”. Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов уч йил аввал 37 ёшли ўғли вафот этгани ҳақида (видео)

    12.04.2023, 19:58

    Рианна 21 млн долларга осмонўпар бино тепасидан пентхаус сотиб олди

    12.04.2023, 16:55

    Forbes рўйхатига кирган миллиардерларнинг рафиқалари қандай яшайди?

    12.04.2023, 12:34

    Қизиқчи Нодирбек Ҳайитов 13 та ижара уйда яшагани, театрда хор бўлгани ва мардикорлик қилгани ҳақида (видео)

    12.04.2023, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.