Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12195.1
    • RUB 126.67
    • EUR 12921.93
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Саломатлик

    Йоднинг табиий манбаи ҳисобланадиган 13 хил озиқ-овқат маҳсулоти

    12 апрел, 11:40 6747

    Йод нормал ҳаёт учун жуда муҳимдир. Бироқ организм уни ўз-ўзидан ишлаб чиқара олмайди, яъни сиз ушбу элементни озиқ-овқат шаклида қабул қиласиз.

    Йод қалқонсимон безга метаболизмни, тананинг ўсиши ва ривожланишини, мия фаолиятини тартибга солиш ва барқарор тана ҳароратини сақлаш учун зарур бўлган гормонларни ишлаб чиқариш учун керак.

    Катталар учун тавсия этилган кунлик йод миқдори кунига 150 микрограммни ташкил қилади. Ҳомиладор ёки эмизикли аёлларга бундан ҳам кўпроқ йод керак — 220 микрограмм.

    Йод танқислиги, аксинча, қалқонсимон безнинг шиши (буқоқ), гипотериоз, доимий чарчоқ, юрак-қон томир тизими ва мия фаолиятининг бузилиши, ҳомиладор аёлларда ҳомила тушиши ва депрессияга олиб келади. Бунинг олдини олиш учун қандай озиқ-овқатларни истеъмол қилиш кераклигини билиб олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

    Қайси маҳсулотларда йод кўп миқдорда мавжуд?

    1. Комбу
      Фото: Lifehacker

    Комбу — жигарранг денгиз ўти бўлиб, уни қуритилган ёки майдаланган кукун шаклида сотиб олиш мумкин. Улар кўпинча япон ошхонасида, масалан, даши деб аталадиган анъанавий булён учун ишлатилади.

    Денгиз ўтлари, одатда, комбу йодга бой. Тадқиқотларга кўра, 100 грамм комбу таркибида 298,4 мг гача йод мавжуд. Ва у тавсия этилган кунлик меъёр (150 микрограмм)дан 1 минг 989 марта ортиқ!

    1. Вакаме
      Фото: Lifehacker

    Вакаме ҳам жигарранг сув ўтларнинг яна бир тури бўлиб, бироз ширин таъмга эга. Японлар улар билан мисо тайёрлайди — анъанавий ферментланган макаронга ловия, гуруч ва буғдой қўшиб пишириладиган таом.

    100 грамм вакаме таркибидаги йоднинг ўртача миқдори 6,6 мг ни ташкил қилади, бу тавсия этилган кунлик истеъмолдан 44 баравар кўпдир. Бироқ бу элементнинг таркиби сув ўтлари ўстирилган жойга боғлиқ. Мисол учун, Осиё вакамеси Австралия ва Янги Зеландиядаги сув ўтларига қараганда кўпроқ йодни ўз ичига олади.

    1. Нори
      Фото: Lifehacker

    Нори — қизил сув ўтларнинг бир тури. Улар одатда суши учун ишлатилади. Аммо жигарранг сув ўтларидан фарқли ўлароқ, нори таркибида камроқ йод мавжуд: 100 грамм нори таркибида бу элемент 1,6 дан 4,3 мг гача. Бироқ бу кунлик талабдан қарийб 29 баробар кўпдир.

    1. Треска
      Фото: Lifehacker

    Трескада калория нисбатан кам, лекин у кўп миқдорда турли хил минераллар ва озуқа моддаларига, шу жумладан, йодга эга. 100 грамм треска тахминан 170 микрограмм йод ёки тавсия этилган кунлик норманинг 113 фоизини ўз ичига олади. Балиқдаги элемент миқдори бироз фарқ қилиши мумкин: денгиз балиқларида фермада етиштирилган балиқларга қараганда бироз кўпроқ йод мавжуд.

    1. Сут
      Фото: Lifehacker

    Денгиз маҳсулотларини ёқтирмайдиган кўпчилик учун сут йоднинг асосий манбаи ҳисобланади. Тўғри, бу ичимликдаги йод миқдори чорва молларининг нима билан озиқланганига боғлиқ. Ўртача 100 грамм сутда 44 дан 84 микрограммгача йод мавжуд, яъни бу тавсия этилган кунлик миқдорнинг 30-56 фоизига тенг.

    1. Йогурт
      Фото: Lifehacker

    Фақат сут эмас, балки ундан олинган маҳсулотлар ҳам йод билан тўйинтириши мумкин. Масалан, 100 грамм оддий йогуртда 37,5 микрограмм йод мавжуд, бу тавсия этилган кунлик норманинг тахминан 25 фоизини ташкил қилади.

    1. Творог
      Фото: Lifehacker

    Творог ҳам йоднинг энг яхши манбаидир. Ушбу маҳсулотнинг 100 грамм таркибида 26 микрограмм йод мавжуд, бу тавсия этилган кунлик норманинг тахминан 17 фоизини қоплайди. Бундан ташқари, творог антиоксидант хусусиятларга эга ва жуда тўйимли ҳамдир.

    1. Пишлоқ
      Фото: Lifehacker

    Пишлоқнинг деярли барча турлари йодга бой, аммо чеддар ва моззарелла турида бу элелмент кўп учрайди. 100 грамм чеддар пишлоқ турида тахминан 40 микрограмм йод мавжуд, яъни бу кунлик эҳтиёжнинг 27 фоизи демакдир.

    1. Йодланган туз
      Фото: Lifehacker

    100 грамм йодланган тузда тахминан 4 минг 733 микрограмм йод мавжуд. Шу билан бирга ушбу маҳсулотни кунига бир чой қошиқдан (2 минг 300 мг) кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг таркибида эса 109 микрограмм йод ёки кунлик эҳтиёжнинг 73 фоизи мавжуд. Бироқ тузда натрий моддаси мавжуд бўлиб, бу микроэлемент соғлиққа у қадар фойдали эмас.

    1. Қисқичбақалар
      Фото: Lifehacker

    Қисқичбақа паст калорияли, оқсилга бой денгиз маҳсулотлари бўлиб, у ҳам йод манбаи бўлиб хизмат қилади. 100 грамм қисқичбақада ушбу элементнинг тахминан 41 микрограмми бор, яъни бу тавсия этилган кунлик истеъмолнинг 27 фоизига тенг. Бундан ташқари, улар қалқонсимон без ва миянинг тўғри ишлаши учун зарур бўлган B12 витамини, селен ва фосфор каби озуқавий моддаларни ҳам ўз ичига олади.

    1. Tuneс
      Фото: Lifehacker

    Tuneс балиғининг калорияси паст, аммо унда йод, оқсил, калий, темир ва B гуруҳи витаминлари кўп. Бундан ташқари, бу балиқдаги омега-3 ёғ кислоталари юрак хасталиклари хавфини камайтиради.

    Tuneс ёғли балиқ бўлгани учун унда трескага қараганда камроқ йод мавжуд. Аммо шунга қарамай, бу балиқнинг 100 грамм порсиясида 20 микрограмм йод бор. Бу тавсия этилган кунлик миқдорнинг 13 фоизини ташкил қилади.

    1. Тухум
      Фото: Lifehacker

    Битта тухумда бор-йўғи 100 калория бор, лекин у протеин, соғлом ёғлар, витаминлар ва минералларга, жумладан, йодга бой. Ушбу моддаларнинг аксарияти тухум сариғида учрайди. Йод миқдори ҳам товуқларнинг нима билан озиқланганига боғлиқ. Аммо ўртача бир дона тухумда бу элементнинг 24 микрограмми ёки кунлик эҳтиёжнинг 16 фоизи мавжуд.

    1. Картошка
      Фото: Lifehacker

    Бу сабзавот йоднинг яна бир манбаи ҳисобланади. Бир дона пишган картошка таркибида 100 грамм ёғ ва 60 микрограмм йод бор. Бу шуни англатадики, кунлик нормани олиш учун 3-4 дона картошка етарли ҳисобланади.

    Диққат қилинг: йоднинг тавсия этилган дозадан ошиб кетиши баъзиларда тери функцияси бузилишига олиб келиши мумкин. Шу боис зарур ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашинг.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Мавзуга доир

    Организмда йод танқислигини қандай аниқлаш мумкин?

    11.11.2022, 10:21

    Қалқонсимон безни уй шароитида қандай текшириш мумкин?

    21.11.2022, 17:26

    Эндокринологлар огоҳлантиради: қалқонсимон без ҳақида 3 та муҳим факт  

    11.12.2022, 20:30

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сергелидаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Бугун, 12:00

    25 йил фарқ билан бир кунда туғилган ва тақдир синовларини мардонавор енгиб келаётган жуфтлик Майкл Дуглас ва Кетрин Зета-Жонс ҳақида

    Бугун, 11:48

    Шимолий Корея ўзининг ядровий статусини конституцияда мустаҳкамлаб қўйди

    Бугун, 11:40

    Сергелидаги портлаш юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди

    Бугун, 11:30

    Портлаш талафотларини бартараф этишга мингга яқин ҳарбий хизматчи жалб этилган — Мудофаа вазирлиги

    Бугун, 11:21

    Сергелидаги портлаш оқибатида жами 163 киши жабрланди — ССВ 

    Бугун, 11:13

    Сергелидаги портлашда 15 ёшли бола ҳалок бўлди

    Бугун, 10:56

    Болгария парламенти С-300 ракеталарини Украинага топширишни маъқуллади. Россия бу қарордан қайтишга чақирди

    Бугун, 10:55

    Сергелидаги портлаш ҳудудини тозалаш ишлари бошланди — фоторепортаж

    Бугун, 10:34

    “Энг катта дипломатик шармандалик”. Трюдо СС фахрийсини Канада парламентига таклиф қилгани учун узр сўради

    Бугун, 10:16

    Тавсия этамиз

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади. Бу ҳолат судда илгари кузатилмаганди

    15:00 / 27.09.2023

    “Фақат битта таклиф тушган” — масъуллар “Антиструмин” дори воситаси хариди бўйича изоҳ берди

    14:00 / 27.09.2023

    “Баққол қизининг буюк мероси”. Британия тарихидаги илк аёл бош вазир ва мамлакатни иқтисодий тангликдан олиб чиққан Маргарет Тэтчер ҳаёти

    14:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда октябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    14:00 / 27.09.2023

    Шимолий Кореяга қочиб кетган америкалик ҳарбий тақдири маълум қилинди 

    20:00 / 27.09.2023

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    22:00 / 27.09.2023

    Фарҳод Маннопов вафоти юзасидан икки кишига айб эълон қилинди

    17:00 / 27.09.2023

    “Улар қирғиз ва ўзбеклар ўртасида нифоқ солишни кўзлаган” — Садир Жапаров

    18:00 / 27.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.