• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Наркотик моддаларнинг охирги истеъмолчиси фарзандларимиз” — божхоначи миллат генофондига таҳдид солаётган оғу ҳақида

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситалари, психотроп, кучли таъсир қилувчи дорилар ва ноқонуний тамаки маҳсулотларини олиб киришга уринишлар кўпаймоқда. Бундай моддалар инсон соғлиғи ва ҳаёти учун зарарли экани бот-бот такрорланса-да, уларнинг истеъмолчилари камаймаётгани ачинарли. Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Маъруфжон Бўронов “Дарё” мухбири билан суҳбатда масаланинг айрим жиҳатларини таҳлил қилди.

    Картошкадаги наркотик

    Ўтган йили айланмасига чек қўйилган гиёҳвандлик воситалари миқдори 2021 йилга қараганда 2,7 баравар ортди. Божхоначилар 2021—2022 йилларда 1 тонна 300 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасини тўхтатди. Шунча наркотикни бир жойга қўйсангиз, кўз олдингизда жуда катта миқдорда ҳосил бўлади.

    Ўзим ҳам тезкор тадбирларда иштирок этганман. Шундай жараёнлардан бирида 230 килограмм героинни мамлакатимиз орқали транзит олиб ўтишга уриниш бўлган. Бу қинғир иш ўз вақтида фош қилинган. Сурхондарё вилояти, “Айритом” чегара-божхона постида ҳам бир қизиқ ҳолат юз берганди. Картошка олиб кетаётган катта юк машинаси тўхтатилиб, божхоначилар томонидан текширилганда, қоплар ичидан 1305 дона, махсус ўрамдаги, картошка шаклидаги гашиш гиёҳвандлик моддаси топилган. Унинг оғирлиги 112 килограмм эди.

    Маъруфжон Бўронов 
    Фото: “Дарё”

    Арзон наркотиклар

    Ўтган 2021—2022 йилларда 10 минг дона психотроп моддалар, 500 минг дона кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилган. Эътиборни қаратиш керак бўлган асосий йўналишлардан бири ҳам айнан кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний муомаласи кўпайганидир. Ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилда божхона органлари томонидан 185 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар ноқонуний муомаладан олинган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 317 минг донани ташкил қилган. Демак, ушбу йўналишдаги уринишлар кўп бўлмоқда. Нега бундай ишга қўл уриляпти? Чунки шу типдаги дориларнинг муомалага киритилиши осонроқ ва наркотик моддаларга нисбатан арзондир. Кучли таъсир қилувчи дорилар дорихоналарда сотилади. Ҳозирда бу каби дорилар Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент минтақасида кўп аниқланяпти.

    Ноқонуний сигареталар рекорди 

    Хорижда тамаки муҳсулотларини қонуний ишлаб чиқариш қиммат. Шу сабабли баъзи хорижий корхоналар товарларни яширин равишда ишлаб чиқариш ва сотишга ҳаракат қилади. Бундай маҳсулотларни ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар бор. Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи даромадлилиги гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғ бизнеси билан деярли тенг. Шунинг учун ҳам бунга қизиқиш, уриниш ҳар доим бўлган ва бўлиб келади.

    Божхоначилар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан мунтазам равишда ушбу йўналишга қарши курашиш тадбирларини ўтказиб келмоқда. Мисол учун, 2021 йилда қиймати 19 миллард сўмга яқин 1,5 миллион қути, 2022 йилда 20 миллиард сўмлик 1,6 миллион қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

    Энг эътиборли жиҳат шундаки, 2023 йилнинг биринчи чорагида қиймати 21,5 миллиард сўмлик салкам 1,7 миллион қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари ушланди. Буни қарангки, уч ой ичида 2021 ёки 2022 йилдаги миқдордан кўпроқ товар қўлга олинган. Демак, мазкур йўналишдаги уринишлар кўпайган ва божхона органлари ҳам ушбу жиҳатга эътиборни кучайтирмоқда. Жиноий ҳолатлар аниқланяпти, айбдорларга тегишли чоралар кўриляпти.

    Фото: “Дарё”

    Чегаралардаги ҳийлалар

    Контрабанда ашёларини, хусусан, наркотик воситаларини бошқа товарларга ўхшатиш орқали олиб ўтишга уриниш кўп тарқалган усуллардан саналади. Бу ҳақда юқорида ҳам бир неча мисолларни айтдим. Фаолиятимиз давомида битта шахс ичига бир килограмм гиёҳвандлик воситасини ютган ҳолда, чегарадан олиб ўтишга урингани ҳам аниқланган.

    Аксарият контрабандачилар автомобиль газ баллонлари, кузов ичида контрабанда предметларини олиб ўтишга ҳаракат қилади. Наркотик моддаларни чегарадан олиб ўтишнинг замонавий кўринишлари ҳам бор. Масалан, маълум бир шарбат сифатида. Яқинда аниқланган ҳолатни айтсам, юк машинасида оддий шарбат олиб келиняпти. Маҳсулотларнинг барчасини очиб кўришнинг иложи йўқ. Сабаби тадбиркор зиён кўради. Бир қарашда шарбат, таркибини ўргансангиз, синтетик гиёҳвандлик воситаси мавжуд экан. Буни ходимларимизнинг зийраклиги натижасида аниқладик. Наркотиклар атиргул суви сифатида ҳам келди. Албатта, бир қарашда унинг фарқига бормайсиз.

    Яна бир мисол, оддий гилам. Унга гиёҳвандлик воситасини шимдириб, чегарадан олиб ўтмоқчи бўлишган. Гиламга 1,5 кило гиёҳвандлик воситаси шимдирилгани аниқланган. Оддий шампун ёки кийим ичида, ҳатто куртка астарига гиёҳвандлик моддаси шимдириш орқали чегарадан ўтишга уринишади.

    Шу контрабанда воситаларининг охирги истеъмолчиси ким? Фарзандларимиз, қора кўзларимиз, халқимиз. Мақсадимиз шуни тўхтатиб қолайликки, кириб келмасин, авлодимиз, генофондимиз бузилмасин. Агар шу нарсалар тўғридан тўғри кириб келадиган бўлса, биз бу муаммо билан курашмасак, эртага нима бўлади?

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан елкама-елка турадиган жамиятнинг асосий бўғини бор, бу оила. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган кириб бора олмайдиган жойларда ота-оналар ваколатлари кенг. Биз фарзандларимизга тўғри тарбия берсаккина, мана шундай ҳолатларни йўқота оламиз. Шундагина наркотик воситалари ва истеъмолчиларини камайтирган бўламиз. 

    12.04.2023, 17:18   Изоҳ (0)   4398
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон муфтийсига тўғридан тўғри савол йўллаш имконияти пайдо бўлди

    12.04.2023, 16:59

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди

    12.04.2023, 16:13

    “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар мадрасаси янги бинога кўчиб ўтди

    12.04.2023, 16:11

    Қашқадарёда икки нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    12.04.2023, 15:47

    ССВ раҳбари: “Шавкат Мирзиёевнинг шифокор оиласида туғилгани — бетакрор ‘фишкамиз’ ”

    12.04.2023, 15:40

    Жиззахда 2,4 минг долларга тиббиёт коллежи дипломини сотмоқчи бўлган масъул ходим ушланди

    12.04.2023, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.