• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши нимани англатади?

    Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши мумкин. Президент қарори билан махсус ишчи гуруҳ ташкил қилинган ҳолда 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган. “Дарё” Ўзбекистондаги букмекерлик фаолияти тўғрисида сўз юритади. 

    Фото: “ТАСС”

    Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик фаолиятини олиб бориш ёки тарғибот билан шуғулланиш тақиқланган.

    Бироқ бу хорижий букмекер контораларнинг мамлакатда фаолият юритишига унчалик тўсиқ бўлмаяпти.

    Уларнинг фаолияти оқибатида катта миқдордаги маблағини йўқотган шахсларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. 

    “Дарё” таҳририятига онлайн қимор ўйинлари туфайли пулсиз, ҳатто хонадонсиз қолган фуқароларнинг яқинларидан мурожаатлар ҳам келиб тушади.

    Тақиқ бор, натижа эса деярли йўқ

    Қимор ўйинлари Ўзбекистонда 2007 йилдан буён тақиқда бўлган. Яқин вақтларгача бу чеклов самарали эди.

    Бироқ технологиялар ривожланиши билан вазият кескин ўзгарди. Бу расмий даражада ҳам тасдиқланган.

    Собиқ адлия вазири, ҳозирги президент маслаҳатчиси бўлган Русланбек Давлетов қимор ўйинлари жамиятда катта муаммога айланиб бораётганини, бироқ ҳозирда онлайн контораларни бутунлай блоклаш имконсиз эканини таъкидлаган.

    Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон онлайн қимор ўйинлари олдида жиддий муаммога дуч келмоқда.

    Шу билан бирга, агар расмийлар казино сайтлари блоклаган тақдирда ҳам фойдаланувчи VPN орқали уларга хавфсиз уланиш имкони борлиги айтилади.

    Айтиш мумкин серверлари Ўзбекистонда бўлсин, деб. Бироқ бунинг имкони йўқ. Катта-катта давлатлар ҳали серверларни ўзига олиб келтиролмаяпти — деган Русланбек Давлетов.

    Google компаниясида ишлайдиган дастурчи “Дарё”га VPN бор экан, базаси хорижда жойлашган сайтларни бутунлай чеклаш жуда қийин масала, деб тасдиқлади.

    Унинг сўзларига кўра, барча серверларнинг ИП манзилини блоклаш имконсиз.

    Банклар орқали эса шундай серверлардан пул кирим-чиқимининг оқиминигина тақиқлаш мумкиндир. Лекин уни ҳам четлаб ўтиш йўллари топилади, — дейди мутахассис.

    Қимор рекламалари тақиқланган. Бироқ бу чеклов ҳам яхши натижа бермайди

    Ўзбекистонда нафақат қимор ўйинлари, балки уларнинг рекламаси ҳам тақиқланган. Лекин бу аллақачон эскирган ва самарасиз.

    Букмекерлар жуда бой компаниялардан саналади. Forbes нашри маълумотларига кўра, энг машҳур конторалардан бири йилига бир неча юз миллион доллар соф фойда кўради.

    Бундай бюджет билан эса букмекерлар исталган давлатни ўз рекламалари билан тўлдира олади. Ана шу вазият ҳозир Ўзбекистонда содир бўлмоқда.

    Фото: “ТАСС”

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўнлаб пул тикиш сайтларини блоклаб, юзлаб рекламаларни аниқлаган, лекин улар сони кўпайса кўпайяптики, камайишидан дарак йўқ.

    Барчасини блоклаш эса имконсиз — бугун бири ёпилса, эртага унинг ўрнига 10 та янгиси пайдо бўлмоқда.

    “Дарё”нинг қисқа муддатли мониторинги ҳам Telegramъда қимор ўйинларига алоқадор 50 га яқин асосий каналлар мавжудлигини, улардан баъзилари 300 минг обуначига эгалигини кўрсатади.

    Кўп сонли фойдаланувчиларига эга YouTube платформасида ҳам букмекерларни реклама қилувчи бир неча минг ўзбек тилидаги роликлар топилади. Худди шундай ҳолат TikTok ва Instagram ижтимоий тармоқларида ҳам кузатилади.

    Бироқ муаммо технологиялар билангина чекланмайди — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳисоботларига кўра, қимор ўйинларининг рекламалари офлайн режимда ҳам фаол равишда тарқалмоқда.

    Нафақат таклиф, балки талаб билан ҳам ишлаш керак

    Қимор ўйинларини назорат қилиш усуллари эскирган. Буни ўтган йили Зўр TV телеканалига берилган огоҳлантиришдан ҳам тушуниш мумкин.

    Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

    Аслида ушбу телеканал ҳеч қандай қимор идораларини реклама қилмаган — шунчаки букмекерлик контори ҳомийлик қилган спорт тадбирини тўғридан тўғри эфирга узатган ва унда 1Хбет реклама баннерлари акс этган.

    Яқинда Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон—Россия учрашувида стадион дисплейида ҳам букмекерлик компанияси рекламаси ҳам намойиш этилганди. Бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлганди.

    Фото: Спорт TV

    Ҳозир ҳомий ёки ҳамкор сифатида букмекерлар жой олмаган спорт тадбирни топиш қийин. 

    Масалан, баъзи спорт жамоалар ўзининг футболкаларида букмекерларни номини қўйган. Шунда футбол эфирларига ҳам чек қўйиш керакми?

    Масалан, одамларга осон йўл билан пул топиш имкони йўқлиги, бўлганида ҳам татимаслиги, улар охири берк кўчага олиб бориши, бу таваккал катта хавфга қўйилган қадам эканини кўпроқ тушунтириш орқали қизиқиш ва талабни камайтириш мумкин.

    Агар талаб юқорилигича қоладиган бўлса, ҳеч қандай чекловлар фойда бермайди. Қизиқувчилар тақиқларни айланиб ўтадиган йўлларни топади.

    Яна бир самарали, бироқ гапирган билангина ечим топиши амри маҳол бўлган йўл — одамларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва ўртача даромадини кўтаришдир. Яхши ишлаб, юқори маош оладиган инсон қинғир йўл орқали келувчи пулларга қизиқмайди.

    Албатта, буни амалга ошириш мураккаб ва йиллар талаб қилиши мумкин.

    Бундай ҳолда бизнинг вазифамиз — яна уларнинг хавфли экани, осонликча пул топиш бахайр эмаслигини тушунтириш ва бугунгача маълум оқибатлари билан бўлишишдан иборатлигича қолади.

    Албатта, ҳаёт фақат меҳнатдан иборат эмас. Одамлар меҳнатига яраша турли дам олиш имкониятларига ҳам эга бўлиши керак. Афсуски, одатда табиий бўлиши керак бўлган бу жараён Ўзбекистонда катта муаммо.

    Умумий қилиб айтганда, ҳозирги ёндашув ўзини оқламаслиги, усуллар эса эскиргани аниқ.

    Биз буни қанчалик рад этсак, шунча оқибатларига дучор бўлаверамиз.

    Чекловни олиб ташлашнинг қандай фойда ва зарарлари бор?

    Алишер Никимбаев “Дарё”га берган интервьюсида букмекерликка рухсат берилиши олдидан футболга қўшимча маблағ кириши аниқлигини айтиб ўтган. Никимбаев қўшни давлатларни мисол келтириб, уларда букмекерлик компаниялари ҳомийлиги ортидан яхшига пул айланаётганини таъкидлаган. 

    Аммо Алишер Никимбаев, диний тарафдан мамлакатда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши жамоатчилик томонидан қаршиликка учрашини ҳам қайд этган. 

    Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши ортидан мамлакат бюджетига солиқ тушумлари кўпаяди. Бу орқали ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, янги мактаблар қуриш, бюджет ташкилоти ходимларининг ойлигини ошириш мумкин. 

    Букмекерлик компанияларининг рекламалари Ўзбекистон бўйлаб кенг тарқалгани — уларга талаб борлиги, аҳолининг маълум бир қисми қимор ўйинлари билан шуғулланишини англатади. Бироқ ноқонуний тарзда ва давлатга солиқ тўламаган ҳолда. 

    Букмекерлик фаолиятига рухсат бериш ортидан шундоқ ҳам қимор ўйинлари билан шуғулланувчи одамлар маблағларини назорат қилиш мумкин.

    Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор. Қимор ўйинлари қонунийлаштирилиши ортидан бу каби фаолият билан шуғулланувчилар сони кескин кўпайиши мумкин. 

    11.04.2023, 18:45   Изоҳ (0)   15755
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    CС:GO, DOTA2, ФИФА: Ўзбекистонда соврин жамғармаси 332 млн сўмлик киберспорт чемпионати бўлиб ўтади

    03.04.2023, 16:59

    “Илон Маск ўқиган университетга 100 минг долларлик грант ютганман” —  17 ёшли робототехника мутахассиси

    14.03.2023, 12:18

    Тошкентда 1 кг довучча қарийб 1 млн сўмдан сотилмоқда

    10.03.2023, 16:41

    Тошкентда жамоат транспортидан кўпроқ аёллар ва ёшлар фойдаланади — ПМТИ

    10.03.2023, 12:18

    Telegram’да қувват тежаш режими пайдо бўлди

    09.03.2023, 15:59

    Аёллар байрами — 8 мартга қандай тайёргарлик кўриш керак? Шахсий бюджет учун 8 та маслаҳат 

    07.03.2023, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.