• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Бош оғриғи, доимий чарчоқ ҳисси ҳамда аллергиянинг кўпинча эътибордан четда қоладиган бошқа белгилари

    Аллергия энг кенг тарқалган сурункали касаллик ҳисобланади. Ушбу касалликнинг баъзи шакллари дунё аҳолисининг 10 дан 40 фоизигача таъсир қилади ва 2025 йилга келиб бу касалликка чалинганлар сони 50 фоизгача ошиши мумкин.

    Аллергияни аниқлаш осон, деган стереотип мавжуд. Ёшланган кўзлар, бурун битиши, тошмалар — ҳақиқатан ҳам, бу аллергиянинг энг кенг тарқалган аломатлари ҳисобланади. Бироқ бу касалликнинг бошқа белгилари ҳам бор. Lifehacker нашри кўп ҳолларда эътиборсиз қолдириладиган аллергия белгилари ҳақида маълумот берди.

    Фото: Lifehacker

    Бош оғриғи

    Бош оғриғининг ўнлаб сабаблари бўлиши мумкин. Ноқулайлик ҳиссига кўра, бош оғриғи аллергия туфайли ҳам бўлиши мумкин. Бунда иккита вариант мавжуд:

    • оғриқ бурун бўшлиғида пайдо бўлиб, бурун кўпригига тарқалади;
    • оғриқ бир томонлама (фақат бошнинг чап ёки ўнг томонига таъсир қилади) бўлади. Бу ҳолат қуёш нури тушиши билан кучайиши ва кўнгил айниши ҳолатлари билан кузатилиши мумкин.

    Агар бундай ҳолатлар мунтазам равишда такрорланса, терапевтга ёки тўғридан тўғри аллергистга мурожаат қилиш керак. Бу ҳолатда гул чангига аллергия бўлиши аниқ аломат ҳисобланади.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Қабзият

    Қабзият — озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия борлигининг энг кенг тарқалган белгиларидан бири. Бу, айниқса ёш болаларда намоён бўлади.

    Уч ёшгача бўлган деярли 9 500 нафар болани ўрганиш натижасида ич қотиши билан боғлиқ муаммолари бўлган чақалоқларнинг 73 фоизига кейинчалик сигир сути оқсилига аллергия ташхиси қўйилган.

    Катта ёшлиларда ич қотиши ва озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия белгилари ўртасидаги фарқни билиш қийин. Бироқ, унинг мавжудлиги тахмин қилиш мумкин. Агар мунтазам равишда ичак ҳаракатида қийинчиликларга дуч келсангиз, танангиз диэтангиздаги аллергенлардан азият чекаётган бўлиши мумкин.

    Доимий чарчоқ ҳисси

    Ўсимлик гулчангларига, чангга, уй ҳайвонларининг тукларига аллергия мавжудлиги бурун йўлларида шиш пайдо бўлиши билан юзага чиқади. Шиш аҳамиятсиз ва сезилмайдиган бўлса ҳам, ўпкага кислород етказиб бериш ва уларга орган, тўқималарни етказиб бериш ёмонлашиши мумкин, бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас.

    Бурунда нафас олиш билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли одам ухлай олмайди. Бу ҳолатларда инсон тунда тез-тез уйғониш ва тонгда ўзини чарчаган ҳолда ҳис қилади. Кун сайин чарчоқ кучаяди. Агар шундай бўлса, терапевтга мурожаат қилиш керак.

    Хотира сусайиши

    Доимий уйқусизликни билан бирга, диққатни жамлаш ва хотира билан боғлиқ муаммолар юзага келади.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Ёрилган лаблар

    Оғиз орқали нафас олиш одати лабнинг қуриши ва ёрилишига олиб келади. Кўпинча лабдаги ёриқлар аллергия билан оғриган беморларда сезиладиган илк аломат ҳисобланади.

    Қорин оғриғи

    Кливленд клиникаси маълумотларига кўра, мунтазам, енгил қорин оғриши озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия борлигининг нисбатан кенг тарқалган, бироқ кўпинча эътибордан четда қолган аломати ҳисобланади.

    Оғриқ сабаби — аллерген билан алоқа қилишда ошқозон-ичак трактида ишлаб чиқариладиган гистаминлар.

    Кўз остидаги қора доиралар

    Синусларда аллергик шиш кўз остидаги кичик капиллярларда қоннинг турғунлигига олиб келади. Қон томирлари кенгаяди, қораяди ва кўз атрофидаги энг нозик тери остида кўринадиган бўлади.

    Ҳид сезишнинг йўқолиши

    Агар аллергия билан боғлиқ бурун битиши даволанмаса (масалан, буни сезмаслик ва оғиз орқали нафас олишга одатланмаслик), бу ҳолат ёмонлашиши ёки ҳатто ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши — аносмияга олиб келиши мумкин.

    Таъм сезувчанлигининг пасайиши

    Таъмни ҳис қилиш қобилияти ҳид сезиш ҳисси билан чамбарчас боғлиқ. Агар ҳид сезиш билан муаммога дуч келсангиз, унда таъм билиш қобилияти ҳам йўқолади.

    Сиз билвосита белгилар билан таъм сезувчанлигининг пасайишини сезишингиз мумкин. Масалан, таомингиз таъмини яхшилаш учун туз ва мурчни олдингидан кўра тез-тез ишлата бошлайсиз.

    Ҳириллаган овоз

    Жиддий аллергия вокал трактини сиқади. Бу овознинг бўғилишига олиб келиши мумкин. Агар пайдо бўлган товуш 7-10 кун ичида ўзгармаса, терапевт қабулига бориш керак.

    Аллергия белгиси сабабсиз қуруқ йўтал билан пайдо бўлиши мумкин, ундан ҳеч қандай тарзда қутулолмайсиз.

    Хавотирланиш, ташвишланишнинг кучайиши

    Анафилактик шок, аллергик реакциянинг оғир шакли, баъзида ваҳима ҳуружига ўхшайди. Агар мунтазам равишда ваҳима ҳуружларини бошдан кечирсангиз ва уларга нима сабаб бўлаётганини тушунмасангиз, атрофингиздаги муҳитга эътибор беринг.

    Ваҳима шахсан сиз учун хавфли бўлган аллергеннинг организмга жавоби бўлиши мумкин. Агар ўзингизда аллергия бор деб ўйласангиз, шифокорингиз билан боғланинг ва унга сизга шубҳали кўринаётган аломатлар ҳақида батафсил айтиб беринг. Шифокор сизни текширади, турмуш тарзингиз, овқатланишингиз, ёмон одатларингиз ҳақида сўрайди. У катта эҳтимол билан бошқа касалликлар йўқлигини аниқлаш учун бир қатор тестларни ўтказишни таклиф қилади.

    Агар терапевтга яширин аллергия ҳақидаги тахмин ўринли бўлиб туюлса, бошқа мутахассис — аллергист қабулига борасиз ва унинг раҳбарлиги остида танангизда ҳаддан ташқари ноқулайлик реакциясини келтириб чиқарадиган моддани топиш учун аллергенлар учун синовдан ўтасиз.

    11.04.2023, 12:35   Изоҳ (0)   8873
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Музлаткич устига қўйиб бўлмайдиган буюмлар

    11.04.2023, 10:51

    Уйдаги ҳар куни ювиб тозаланиши шарт бўлган 6 хил нарса

    10.04.2023, 10:36

    Юз терисида ҳуснбузар пайдо бўлишининг 8 та асосий сабаби

    09.04.2023, 18:23

    Овқатларни музлатиб қўйиш, бир ҳафталик меню тузиш: уй бекаларига қўл келадиган тавсиялар

    09.04.2023, 14:41

    Чарчоқни ҳис қилмаслик учун қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш керак?

    09.04.2023, 10:31

    Ҳар куни битта олма истеъмол қилишга ундайдиган 5 та сабаб

    08.04.2023, 10:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазода биноларнинг 88 фоиздан ортиғи Исроил томонидан вайрон қилинган

    Дунё | 19 июл, 19:40

    Мадуро Салвадор президентини депортация қилинган венесуэлаликларни қийноққа солишда айблади

    Дунё | 19 июл, 19:10

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13

    “Ливерпуль” Бундеслигада ўйнайдиган ҳужумчи учун 100 млн евро сарфлаши мумкин

    Спорт | 19 июл, 18:10

    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

    Реклама | 19 июл, 18:00

    Россия Германия билан тузилган ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқди 

    Дунё | 19 июл, 18:00

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.