Сенатнинг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси ходимлар “Ташаббусли бюджет”га овоз йиғиш учун мажбурий жалб қилингани ўрганилаётгани маълум қилинганди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги 24-сонли ва Навбаҳор туманидаги 9-сонли мактаб директорлари ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига овоз тўплашга жалб қилгани аниқланган.
Ушбу хатти-ҳаракатларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган. Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур таълим муассасаларининг мансабдор шахслари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилган.
“Мажбурий тарзда бирор-бир меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ёки мазкур ҳолатдан хабардор бўлган юртдошларимизни mk@senat.uz, 1176 ҳамда 1092 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишини сўраймиз. Мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирор-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади”, — дейилади комиссия ахборотида.
Изоҳ (0)