Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Дарё”га вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса 2023 йил 5 апрель куни соат 21:00 ларда Ўзбекистон тумани "Туюл" МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-154 Қўқон—Яйпан—Исфара автомобиль йўлининг 22-километрида юз берган.
1996 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Matiz автомобили қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, 1974 йилда туғилган Х.Д. бошқарувидаги МАN русумли юк автомобилига урилган. Натижада Matiz автомашинасида ёнғин содир бўлиб, ҳайдовчиси М.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ (0)