Австралиялик актёр Крис Хемсворт фильмларда суратга тушишини камайтирди, чунки унинг Альцгеймер касаллигига чалиниш хавфи жуда юқори, деб хабар бермоқда “Korrespondent.net” нашри.
Шу билан бирга, инсайдерларнинг хабар беришича, унинг иш жадвали яқин келажакда бўш бўлади. Актёр яқин орада тўртта лойиҳада суратга тушиши, жумладан, “Қасоскорлар” фильмидаги ўзининг Тор қаҳрамонига қайтиши ва Ҳалк Хоганнинг номи эълон қилинмаган биографик фильмида иштирок этиши керак. Бироқ бу лойиҳалардан сўнг суратга олиш жараёнларидан танаффус қилишни режалаштирмоқда.
Крис Хемсворт “нафақага чиқиш ҳақида ҳеч нарса гапирмаётган” бўлса-да, инсайдерлар унинг шу йўналишга қараб кетаётганини айтган.
“Шартномамни бажардим. Уйга бориб, таътилни яхши ўтказишни ва шунчаки дам олишни режалаштиряпман. Фарзандларим, рафиқам билан бирга бўламан”, — дейди актёр.
Изоҳ (0)