Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида онлайн молиявий пирамида ташкил қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қайд этилишича, Яккасарой туманида яшовчи 31 ёшли К.М. Telegram’да “Ҳадя бериб ҳадя олинг” номли гуруҳга аъзо бўлиб, гуруҳдаги “пулларни 2 баробар кўпайтириб берамиз” мазмунидаги хабарларга ишонган ҳолда 28 миллион сўм пулини номаълум шахс пластик картасига ўтказиб берганини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи 29 ёшли Х.Д. томонидан содир этилгани аниқланди. Жиноят содир этган Х.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188 прим 1-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди. Қонунга мувофиқ, Х.Д. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди