Голливуд актрисаси Салма Хайек атроф-муҳит, айниқса, сувости ресурслари ҳолатидан хавотирда экани ҳақида гапириб берди.
Актриса Instagram саҳифасига у қора сувостида кийиладиган махсус кийим, ниқоб ва аквалангда океан тубидаги консерва қутиларни йиғиштиргани акс этган видеони жойлаштирди.
“Ҳаммамиз сувостига ахлат ташлаймиз. Келажакда океанларнинг тоза бўлиши, гўзал ва тирик маржонларимизнинг омон қолиши учун барчамиз масъулмиз”, — дейди актриса.
Маълумот учун, Салма Хайек 1966 йилнинг 2 сентябрида Мексикада туғилган. У кинодаги карераси давомида 30 дан ортиқ кинокартинада суратга тушган. Актрисанинг “Умрбоқийлар”, “Тереза”, “Қурбон бўлган муҳаббат”, “Фрида” ва бошқа лойиҳалари дунё бўйлаб машҳурликка эришган. Бундан ташқари, Салма Хайек энг яхши актриса сифатида “Оскар” мукофотини қўлга киритган.
Изоҳ (0)