• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бу аттракцион одам ҳаёти учун хавфли дейилса-да, натижа бўлмаяпти”. Ўзбекистондаги аттракцион назоратчилари имконияти чекланганини айтмоқда (видео)

    Бухоро вилоятида эр-хотин ва унинг фарзанди, Фарғонада эса 17 ёшли қизнинг истироҳат боғларидан биридаги аттракциондан йиқилиб тушиши жамоатчилик орасида бугунги кунда аттракционларнинг талабга жавоб бериши масъуллар томонидан ўрганиладими? Уларнинг инсон ҳаёти учун хавфсизлиги қай даражада деган саволлар туғилишига сабаб бўлди. “Дарё” нашри ана шу саволларга жавоб олиш мақсадида масъулларга юзланди.

    “Биз бирор бир боғга кириб, камчиликларни кўрсатиб, уни бартараф этиш бўйича айтиб, чиқиб кетсак, ўша боғга қайтиб киролмаймиз. Боиси тадбиркор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун яратилган имконият бунга йўл бермайди. Яна ўша боғга кириб, аттракциондаги камчиликлар бартараф этилганини билиш учун Бизнес-омбудсмандан рухсат олишимиз керак бўлади”, — дейди Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг истироҳат боғларини назорат қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари Абдуфотиҳ Рашидов.

    Абдуфотиҳ Рашидов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорат профилактика фаолиятини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олимжон Жўраев тадбиркорлар фаолиятини текшириш ваколати бўлмаса-да, ҳар йили республикадаги мавжуд истироҳат боғларидаги аттракционларни техник кўрикдан ўтказиш ишлари давом этаётганини айтмоқда.

    “Текшириш ваколатимиз бўлмаса-да, байрам тадбирларидан олдин, байрам кунларида ёки мавсум аввалида давлат инспекторлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу тадбирлар давомида камчиликлар кўрсатиб берилиб, ҳар бир аттракционннинг талабга жавоб бериш-бермаслиги ҳақида аттракцион эгасига хулоса ҳам тақдим қилинмоқда. Аммо минг афсуски, бу хулоса ҳеч қандай натижа бермаяпти”, —  дейди Олимжон Жўраев.

    Олимжон Жўраев.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Масъулнинг қўшимча қилишича, инспекция назоратдан ўтказилган боғдаги аттракционнинг талабга жавоб бермаслиги ҳақида ёзиб, бу ҳақда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларини, электр таъминоти корхоналарини огоҳлантириб, аттракфиондан фойдаланиш хавфли экани ҳақида маълумот берилади.

    “Тан олиш керак, боғ ёки унинг ичидаги қайсидир аттракционнинг фаолиятини тўхтатишни сўраб, хат билан чиқсак-да, бундан натижа йўқ. Афсуски, ҳокимиятда ҳам, туман электр тармоқлари корхонасида ҳам, бизда ҳам алоҳида тадбиркорлик субъекти фаолиятини чеклаш бўйича етарлича ваколат йўқ. Боиси давлатимиз раҳбарининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббусларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорларга кенг имконият берилган”, — дейди масъул.

    Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг истироҳат боғларини назорат қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари Абдуфотиҳ Рашидовнинг маълумот беришича, Ўзбекистондаги мавжуд истироҳат боғлари 143 та бўлиб, бу боғларда 1845 та аттракцион бор.

    “Тошкент шаҳри энг намунали ҳудуд бўлса-да, шаҳардаги мавжуд 17 та истироҳат боғидан 11 тасининг фаолияти рухсат берилган. Қолган боғларда жойлашган аттракционларнинг камчиликлари бўлгани сабаб уларнинг фаолият юритишига рухсат берилмаган. Аммо ҳудудлардаги боғларда жойлашган аттракционларни назоратдан ўтказиш масаласи жуда оғир”, — дейди Абдуфотиҳ Рашидов.

    Масъулларнинг айтишича, тадбиркорлар уларнинг манфаати шахсан давлат раҳбари томонидан ҳимоя қилинаётганидан келиб чиқиб, аттракционларида камчилик бўлса-да, ўзбошимчалик билан уларни ишлатиб, одамлар ҳаётини хавф остига қўймоқда.

    “Биз тадбиркор ишлатаётган аттракционнинг носоз эканини айтсак-да, хулоса берсак-да, буни тақиқлаб қўйишга ваколатимиз йўқ. Хусусан Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги носоз аттракционлар ҳам фаолият юритиши учун хавфли деб топилган. Бироқ тадбиркорлар ўзбошимчалик қилиб, тартибга бўйсунмаган. Оқибатда кўнгилсиз воқеалар рўй берди”, — дейди Абдуфотиҳ Рашидов.

    “Дарё”нинг Фарғона вилоятидаги мухбири Азизжон Эрматов масъуллар фаолиятига рухсат берилмагани айтилаётган аттракцион эгаси билан суҳбатлашди. ЯТТ “Тўйчиев Иномжон Маҳамматтолипович” уларнинг аттракциони Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан назоратга олинганини ва кўрикдан ўтказилганини айтиб, бу ҳақдаги ҳужжатни тақдим қилди. Бироқ, бу ҳужжатда масъуллар назорати 2022 йилнинг июль ойида амалга оширилгани кўринган. Масъул ташкилот вакиллари эса аҳолига хизмат кўрсатувчи аттракционлар ҳар мавсум аввалида кўрикдан ўтиши кераклигини, имкон қадар бир йилда икки маротаба синов бўлиши кераклигини билдирмоқда.

    Аниқланишича, Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг айни пайтда Андижон, Наманган, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида вакиллари йўқ. Ва бу вилоятлардаги мавжуд аттракционлар назорати ҳам очиқлигича қолмоқда.

    31.03.2023, 22:12   Изоҳ (0)   6613
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йўллардаги тирбандликларда ифторлик тарқатиб юрган кўнгиллилар — суратларда

    31.03.2023, 21:49

    Хоразмдаги пахта заводида ёнғин содир бўлди

    31.03.2023, 21:25

    Ўзбекистонда 2022 йилда махсус муассасаларга қаровсиз қолган 11 мингдан ортиқ бола жойлаштирилди

    31.03.2023, 21:05

    Сурхондарёда маҳалла раиси фуқарони уриб, кўз шоҳпардасини ёриб юборди (видео) 

    31.03.2023, 20:50

    Андижонда 2022 йилда салкам 72 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилганлиги аниқланган

    31.03.2023, 20:20

    Жиззахда фуқародан 260 млн сўмдан зиёд қарздорлик ундирилди

    31.03.2023, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади




    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.