Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро суди Эроннинг хорижий активларни музлатиш масаласида АҚШга қарши даъвосини қисман қаноатлантирди. Энди Вашингтон Теҳронга компенсация тўлаши керак. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: БМТ

Суд инстанцияси хулосасига кўра, Қўшма Штатлар Эроннинг хорижий активларини музлатиб, 1955 йилда мамлакатлар ўртасида тузилган дўстлик шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бузган. Шу билан бирга, Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин душманлик тусини олган, АҚШ келишувдан фақат 2018 йилда — кўплаб санкциялар пакети киритилгандан кейин чиқишга қарор қилганди.

Суд Вашингтоннинг дўстлик келишувидан чиқмасдан туриб айрим Эрон компаниялари активларини музлатиб қўйгани, яъни “ноқонуний санкциялар” учун Теҳронга товон пули тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди. Компенсация миқдори ва тўлаш тартибини мамлакатлар ўзлари ҳал қилиши керак. Агар улар келгуси икки йил ичида келиша олмаса, судьялар бу масалани алоҳида кўриб чиқади.

БМТ Халқаро судининг қарорлари мажбурийдир ва шикоят қилиниши мумкин эмас. Шу билан бирга, судда мамлакатларни ушбу қарорларни бажаришга мажбурлаш механизмлари мавжуд эмас. Илгари АҚШ ҳам, Эроннинг ўзи ҳам БМТ судининг бошқа қарорларини эътиборсиз қолдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Жазирама ёз: иссиқ кунларда ўзингизни қулай ҳис қилишингизга ёрдам берадиган 10 та тавсия
Маҳаллий
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди
Спорт
U-20 ЖЧ—2023. Аргентина ва Англия мусобақани тарк этди, Бразилия ҳамда Италия чорак финалда