• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Муҳаммад Алининг сув остида тушган машҳур сурати тарихи: боксчи сузишни билмаса ҳам бассейнга тушган

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг бассейнда муштларини маҳкам сиққан ҳолдаги сурати жуда машҳур. Ушбу сурат спорт тарихидаги энг ажойиб ва чиройли кадрлардан бири. 

    Сув остида суратга олиш ғояси Алининг ўзига тегишли, бироқ бу журналга ёқмаган

    1961 йил, Майами. 19 ёшли боксчи Кассиус Клей Sports Illustrated журнали учун илк фотосессияга тайёрланмоқда. Фотосессияга сабаб — Рим Олимпиадасидаги олтин медал. Клей жойлашган меҳмонхонага (қора танлиларнинг қолишига рухсат берувчи кам сонли меҳмонхоналардан бири) унчалик таниқли бўлмаган фотограф Флип Шулке ташриф буюради. Кейинчалик Кубадаги инқилоб, Жон Кеннедининг сўнгги кунлари унинг объективига тушади ва Шулкени бутун дунё танийди. 

    Шулке спортга оид фотосуратларини кўрсатиб, ёш боксчини суҳбатга чорлайди. Клейни сув чанғичилари ҳайратга солади ва Шулке унга бокс зарбаларини сув остида олиш таклифини беради. Кассиус фотографга доим бассейнда жебларни машқ қилишини, сув қаршилиги туфайли зарбалар кучлироқ чиқишини тушунтиради. Шулке эса дарҳол аквалангни кийиб, камерасини сув остига туширади. 

    “Кассиуснинг сув остида турли зарбаларни машқ қилаётгани суратга олдим. Кейин унинг сув тубида боксчи учун идеал ҳолатда турганини кўриб қолдим ва зудлик билан олтитага яқин кадр суратга туширдим”, — ёдга олади Шулке. 

    Фото: Флип Шулке

    Тўғри, ўша вақтда бу суратлар Sports Illustrated учун туширилмаганди. Журнал муҳаррирлари сув остида суратга олиш ғоясини етарлича баҳолай олмасдан, уни кулгили деб атаган ва Шулкедан боксчиларни бошқа расмга олмасликни сўраган. Муроса сифатида муҳаррирлар фотосуратларни Life журналига сотишга рухсат берган, у ерда эса машҳурликка эришган ҳозирги суратдан бошқа қолган бештаси нашрга берилади. Бу Шулкени қаттиқ хафа қилади, кейинчалик унинг ўзи ушбу суратни эълон қилади. 

    Сурат остида Клейнинг иқтибоси ҳам келтирилади: “Мени рингдаги энг тезкор оғир вазнли боксчи дейишади. Барчаси сув остидаги машғулотлар туфайли”.

    Лекин бу фақатгина суратга тушиш учун ишлатилган ёлғонлиги маълум бўлди. Али ҳаётида бир мартагина сув остида муштларини силкитган. Лекин боксчилар учун бассейнда машқ қилиш одатий ҳолдир: ушбу машғулотлар бўғинлар учун фойдали, мушаклардаги оғриқни камайтиради ва рингда мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Масалан, Энтони Жошуа Александр Поветкинга қарши жанг олдидан миллий тайёрлов маркази сузувчилари билан бирга машғулот ўтказган. Деонтей Уайлдер эса ҳаётида умуман югурмагани, сузиш — организмга кўпроқ фойда келтиришини таъкидлайди. 

    Али боксчиларнинг одатий суратларидан фарқланиб туриш учун барчасини ўйлаб топган

    Ҳикоянинг туб бурилиши Клей Муҳаммад Алига айланганидан сўнг, Шулке билан учрашгач, содир бўлди. Улар биргаликда фотосуратларни кўриб чиқди ва Али сув остида тушган суратини кўргач, Шулкега кўзини қисиб қўйди. Шундагина фотограф бассейндаги машқлар шунчаки ўйлаб топилганини тушунди. “У мураббийи билан биргаликда буни ўйлаб топган экан. Али, ҳаттоки, сузишни ҳам билмаган. У ҳаммани алдади ва натижада ажойиб суратлар пайдо бўлди. Шундай бўлса-да, бу ишдан фахрланаман”. 

    Ёлғон 1990 йилларнинг охирида фош бўлган ва бу вақт давомида сув остида машқлар, кундалик югуришлар, спарринглар ва шахсий машғулот лагери Муҳаммад Алининг нега бундай зўр боксчи эканлиги сирининг бир қисми эди. 

    Аммо Алининг ўзи ҳеч қачон сув остида тушган суратига изоҳ бермаган. Фақат унинг мураббийи Анжело Данди кулиб, Али саёз бассейнда югура олишини таъкидлаганди. Шулкенинг фикрича, ёш Али ўз имижи учун доимо қайғурган, у мунтазам равишда фотосессияларда қатнашишни истамаган бўлса-да, бутун дунё хотирасида қоладиган суратга тушишни хоҳлаган. Шу тариқа Али провокатор ва шоуменнинг ишини кўрсатди ва фақат бу кейинроқ маълум бўлди. 

    Фото: Флип Шулке

    Али сув остида жуда қийин вазифани уддалаган, чунки, мутахассисларнинг фикрича, сув тубида суратга тушиш осон эмас: “Бу сурат жуда табиий. Сув остида суратга тушиш жуда қийин. Бир неча сония бўлса ҳам ўзингизни муайян ҳолатда ушлаб туриш учун мушакларни кучли назорат қилиш керак бўлади”. 

    Фотограф бутун фаолияти давомида 300 мингдан ортиқ суратларни эълон қилган, бироқ айнан Алининг сурати машҳурликка эришди. ОАВ вакиллари Шулкедан фақат шу сурат ҳақида сўрарди. Суратнинг асл нусхаси кимошди савдосига қўйилган ва уни ҳали ҳам 26 минг еврога харид қилиш мумкин. 

    Нега шу сурат ёдда қолди? Фотограф бунга изоҳ беради: “Боксчининг боши устидаги сувда пайдо бўлган мавҳум акси, сувдаги мукаммал позицияси, бассейнга тушиб турган ёруғлик, Клейнинг синчков нигоҳи”.

    30.03.2023, 23:46   Изоҳ (0)   14481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бокс спорт сифатида тугаган кун». Муҳаммад Алининг энг баҳсли ғалабаси ҳақида

    25.02.2022, 23:56

    Спорт тарихидаги энг буюк шахснинг сўнгги ғалабаси. Муҳаммад Алининг ҳалокатли реванш жанги ҳақида

    03.06.2022, 23:50

    «10 минг километр босиб, одам ўлдиргани бормайман». Армияга боришдан бош тортгани учун судланган бокс қироли Муҳаммад Али

    20.06.2022, 23:51

    U-17 Осиё Кубоги—2023 га қуръа ташланди. Ўзбекистон ўсмирлари гуруҳда Япония билан ўйнайди

    30.03.2023, 12:31

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров таэквондо бўйича 9-дан қора белбоғ соҳибига айланди

    30.03.2023, 11:34

    Расман: ФИФА Индонезияни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилди

    30.03.2023, 09:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.