• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЕХҲТнинг 24 нафар эксперти Ўзбекистондаги референдум жараёнларини кузатиб боради

    Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси  Ўзбекистондаги конституцион референдум жараёнларини кузатиш учун 10 нафар экспертдан иборат миссия юборди. Бу ҳақда 28 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида миссия раҳбари Алберт Йонсон айтиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

    Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

    Тадбирда айтилишича, чекланган миссия Ўзбекистон ҳукуматининг расмий таклифига биноан етиб келган. Бу идоранинг мамлакатдаги 10-мониторинг миссияси бўлади. 

    “Биз ташриф давомида турли давлат идоралари, ҳукумат мутасаддилари, сиёсий партиялар, шунингдек, фуқаролик жамияти аъзолари билан учрашишни ният қилганмиз”, — деди миссия раҳбари Алберт Йонсон.

    Унинг айтишича, миссиянинг асосий гуруҳи 10 нафар халқаро экспертдан иборат. Улар ЕХҲТнинг турли иштирокчи давлатларидан тайинланган аъзолар ҳисобланади. 

    “Бизнинг жамоамизда сайловлар бўйича мутахассислар, сиёсий, ҳуқуқий ва медиа таҳлилчилари бор. Энг муҳими, медиа мониторинг бўйича масъуллар мавжуд бўлиб, улар кейинчалик маҳаллий экспертлардан иборат жамоа тузиб, медиа мониторингга бошчилик қилади”, — деди миссия раҳбари.

    Шунингдек, 3 апрелдан бошлаб яна 14 нафар узоқ муддатли кузатувчилар етиб келади. Улар тегишли кўрсатма олганидан сўнг Ўзбекистондаги 14 та ҳудудий бирлик — Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ва 12 та вилоятга юборилади. 

    “Бизнинг бюро ЕХҲТдаги 57 давлатда бўлиб ўтган 400 дан ортиқ сайлов жараёнларида иштирок этган. Биз, биринчи навбатда, сайлов ва референдумга тайёргарлик жараёнларини, шунингдек, сайловчиларни рўйхатга олиш масалаларини, сайлов кампанияларини, уларни молиялаштириш масалаларини ўрганамиз. Бундан ташқари, мамлакатдаги сайлов ва референдумга оид норматив-ҳуқуқий асосни ҳам кўриб чиқамиз”, — дейди Алберт Йонсон.

    Миссия раҳбарининг таъкидлашича, референдум тугаганидан бир кун ўтиб ташкилот илк баёнотини тақдим этади. Аммо якуний ҳисобот жараён тугагач, тахминан, икки ойдан сўнг эълон қилинади. Ушбу якуний ҳисоботда мамлакат учун тавсиялар ҳам берилади. 

    Жамоа жараён тугаганидан сўнг ҳам мамлакатда қолишда давом этади, бу вақт давомида референдум жараёни ва натижалари бўйича билдириладиган шикоятларни кузатади. 

    “Бизнинг миссиямиз бу — кузатиш миссияси. Ҳар қандай аралашувлардан ҳоли ишлаймиз. Бизнинг вазифамиз фақат кузатиб, шу кузатув натижалари бўйича ҳисобот бериш холос. Мақсадимиз Ўзбекистон ЕХҲТ доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни қанчалик амалга ошираётганини баҳолаш ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакат халқаро стандартларга қанчалик мослиги, қонунчилик талабларига қандай риоя қилганини ўрганамиз”, — дея қўшимча қилди Алберт Йонсон.

    28.03.2023, 21:12   Изоҳ (0)   3611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЎзЛиДеП: Биргаликда очиқ жамият сари!

    28.03.2023, 21:00

    Қашқадарёда 50 гектар ерни 100 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    28.03.2023, 20:45

    Судьялар олий кенгашида қатор тайинловлар амалга оширилди 

    28.03.2023, 20:25

    “Мендан ҳам ‘Ташаббусли бюджет’ лойиҳасидаги бошқа маҳаллага овоз беришимни сўрашди, мен рад қилдим” — адлия вазири Акбар Тошқулов

    28.03.2023, 20:17

    32 тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божларнинг бекор қилиниши аҳолига нима беради?

    28.03.2023, 20:01

    Тошкент шаҳар ЙҲХБ ўтказган 270 млн сўмлик тендерда бир тадбиркор иккита корхона билан қатнашиб, ғолиб бўлди

    28.03.2023, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.