• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Кимдир мени йўқ қилмоқчи, аммо буни уддалай олмаяпти”. Муяссар Раззоқова 6 йилдан бери “запрет”да эканлиги ҳамда Ўзбекистондан кетиш истаги ҳақида

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муяссар Раззоқова санъати билан нафақат юртимизда, балки жаҳон саҳналарида ҳам ўзини кўрсатолган ижодкор саналади. Уни ўзбек операсининг тимсолларидан бири дейиш ҳам мумкин. Муяссар Раззоқова “Дарё” мухбири билан суҳбатда узоқ йиллик ижодий танаффусига нима сабаб бўлаётгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Facebook / @Muyassar Раззоқова

    — Кейинги пайтларда жуда кўп журналистлар интервью беришимни сўрашди. Аммо барчасини рад этиб келаётган эдим. Чунки ҳозирги ижодим ҳавас қилгудек эмас. Ҳаётимдан нолимайман, турмуш ўртоғим ва фарзандларим ҳамиша мени қўллаб-қувватлайди. Аммо 2017 йилдан бери ижодимга бўлаётган муносабат мени ташвишлантиряпти. Муҳтарам президентимиз инсон қадрини улуғлаётган бир пайтда маданият соҳасидаги баъзи инсонлар менга нисбатан аксини қўллашяпти. Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида ишлайман. Аммо кейинги пайтларда мени умуман спектаклларда иштирок этишимни исташмаяпти. Саҳнага чиқолмайдиган даражада кекса ёки овозсиз эмасман. Бундай ҳолатдаги ижодкорга рол бермаслик жиноят билан баробар. Театримизга Рамиз Усмонов директор бўлиб келганидан кейин менга рол бермай, ишдан бўшатиш ҳақидаги гап-сўзлар пайдо бўлди. Ёнига кириб, бунинг сабабини сўрасам, фақат “тепадан”, деган жавобни оламан. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон давлат консерваториясида ҳам жуда оғир кунларни бошимдан ўтказдим. Ректор Камолиддин Ўринбоев ҳам ўз ихтиёри билан ишни ташлаб кецин, дегандек муносабатда бўлди. “Менга кун беришмаяпти”, деб ариза ёзиб, ишдан кетмоқчи ҳам бўлдим. Чунки ҳар куни ишга борсам, арзимас баҳоналар билан асабимга тегаверишди. Фақатгина ўқувчиларим сабаб ишни ташлаб кетолмаяпман.

    Фото: Facebook / @Muyassar Раззоқова

    — “Ёмон муносабатда бўлишди”, деганда нимани назарда тутяпсиз? Ҳамкасбларингизга жиддий айблов қўйяпсиз.

    — Опера санъати бўйича ўтказиладиган республика танловларида ва халқаро мусобақаларга чиқадиган номзодларни саралашда ҳамиша ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этардим. 2005 йилда халқаро мусобақаларда ҳайъат аъзоси бўлиб иштирок этган одамни, республика бўйича ўтказиладаган “Ёшлар баҳори” каби оддий танловлардан ҳам четлаштиришди. Мен профессорман, аммо мени танлов ҳайъат аъзолигидан четлатиб, коллежларда дарс берадиган оддий ўқитувчиларни қўйишди.
    2021 йилда театрда бирор марта саҳнага чиқаришмади. Охири тиғ бориб суякка қадалганидан кейин, саҳнада бир-икки кўринишимга рухсат беришди. Бундан маданият вазири Озодбек Назарбеков хабардормикан, деб бир неча марта қабулига ёзилдим. Ҳар гал ёрдамчиси қандайдир баҳоналар билан ортимга қайтаради. Бундай муносабатнинг сабабини тушунмадим. Агар битта одам шундай муносабатда бўлса, муомалам ёки ўзим ёқмасам керак, деб тушунардим. Аммо ҳаммадан бундай ёмон муносабатни кутмагандим. Менимча, кимдир мени йўқ қилишни истаяпти, аммо буни уддалай олмаяпти.

    Фото: Facebook / @Muyassar Раззоқова

    Академик хонандалик ва опера тайёрлов кафедраси мудири сифатида бу ерда бўлаётган ишлардан хабардор бўлиб туришим керак. Аммо амалиётда бунинг бутунлай акси. Масалан, қабул жараёнида кафедра мудирининг иштирок этмаслигини қандай тушуниш мумкин? Энг алам қилгани, ўзбек опера факультетида бу тилни умуман билмайдиган учта рус педагоги имтиҳонларни қабул қилди. Улар ўзбек операсини қаердан билсин, ҳатто юртимиз мустақилликка эришмаган йилларда ҳам факультетимиз имтиҳонлари бу тартибда ўтмаган. Ҳеч бўлмаганда, абитуриентлар тилини тушунадиган ва ўзбек санъатидан хабардор бўлган битта ўқитувчи имтиҳон олувчилар қаторида бўларди! Бу гапимни миллат ажратиш деб билманг, ўзбек операсига ичим ачигани учун бу гапларни айтяпман. Ректорнинг қабулига кириб, бунинг сабабини сўрасам “тепадан шундай буйруқ бўлган”, деган жавобни олдим.

    Ҳозир курсимда 15 нафар талаба таҳсил оляпти. Энг ёмони, тақиқлар нафақат менга, балки курсимдаги йигит-қизларга нисбатан ҳам қўлланяпти. Қўлимда ишончли далилларим бор. Бир неча йилдирки, менинг курсимда ўқиётганларни театрга ишга қабул қилишмайди ва халқаро мусобақаларга чиқишига руҳсат беришмайди. Бир-иккита талаба тақиқлардан қўрқиб, бошқаларнинг этагини тутганди. Бир йил ўтиб, “ўлик овоз” билан қайтиб келди. Аммо уни қайтадан шогирдликка олмадим.

    — Рамиз Усмонов Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрига раҳбар бўлганида кўпчилик энди опера санъати ривожланишини тахмин қилганди. Чунки у ҳам машҳур опера хонандаси. Наҳотки опера хонандаси ўз ҳамкасбига шундай муносабатда бўлса?

    Фото: Facebook / @Muyassar Раззоқова

    — Рамиз Усмонов “Ойлигингизни олаверинг, аммо саҳнага чиқмайсиз”, дейди. У эркак киши бўлса-да, аёл киши билан курашиб, саҳнага чиқишимни истамаяпти. Ўзи-ку 40 ёшида овоздан қолди, аммо бу бошқалар ҳам саҳнадан кетиши керак, дегани эмас. Бир кунги баҳсимизда “Сиз мендан 20 ёш каттасиз”, дейди. Тўғри, аммо бу саҳнага чиқарилмаслигим учун асос бўлолмайди-ку. Унга нисбатан адоватим йўқ, аммо профессионал ижодкор сифатида айтоламан, у ҳақиқий опера хонандаси эмас. Олти йил давомида бирорта давлат тадбирида иштирок этганим йўқ. 35 йил давомида саҳнада турган инсонни нега бирдан ер ютиб кетгандек йўқолиб қолаётгани ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. Бундай муносабатлардан кейин Ўзбекистондан кетишга жиддий аҳд қилгандим. Аммо турмуш ўртоғимнинг юрагига стенд қўйилган, уни ташлаб кетолмаяпман. Агар турмуш ўртоғимнинг аҳволи яхшиланса, Буюк Британияга кетишни режалаштиряпман. Мендан ранжишмасин, Ўзбекистонда ижод, асл санъат йўқ. Додимни кимга айтишни билмаяпман.

    — Муносабатларнинг ўзгаришида ўзингизнинг ҳам айбингиз бордир? Бу ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

    — Раҳбарларга нисбатан ҳеч қачон негатив фикрда бўлмаганман. Аммо тан оламан, Озодбек Назарбеков санъаткорлик пайтида уни отарчи деган бўлишим мумкин. Мен опера хонандаси сифатида ўзбек эстрадасини тан олмайман. Бу тингловчи ва фуқаро сифатидаги шахсий фикрим. Ҳамма “запрет” тепадан бўлаётганини айтишади, президентимиз санъатни ривожлантириш учун бор имкониятни яратяпти, пастда ўтирган айримлар санъатни тириклайин ўлдиряпти. Операни ривожлантириш учун қарорлар чиқарилди, шу кунгача бирор марта бундай ислоҳотлар қилинмаган. Аммо кадрларнинг номуносиблиги соҳани янада оқсоқлантиряпти. Рамзиддин Усмонов раҳбар бўлишга муносиб кадр эмас.

    Фото: Facebook / @Muyassar Раззоқова

    — Фикрингизни асослаб бероласизми?

    — Солистлар тўғри танланиши ва хориж фестивалларига энг яхшиларни олиб бориш керак. Мана, Жанубий Кореяга бориб келишди. Ўша ерлик танишларим “Бунча кучсиз труппа, бундан яхшироқлари йўқми?” дейишди. Кейин Озарбайжонда ўтказилган танловга боришди. Борадиганлар яна ўша-ўша. Бундай муносабат фақат менга эмас. Бобомурод Худойқулов исмли дирижёр бор, унинг ҳам барча спектаклларини тортиб олди. Рамиз Усмонов Денис Власенко исмли россиялик дўстини олиб келиб,  театримизга асосий дирижёр қилиб қўйди. Ўзимизда Аъзамжон Азимов, Бобомурод Худойқулов каби маҳоратли ўзбек дирижёрлари бор-ку. Денис Власенко тайёргарлик жараёнида бизга ёрдам бериш учун ишламайди, ноталарни ўзи учун ўрганади. Оркестр, хор ва ҳатто солистлар ҳам фақат у учун ишлаяпти. Юқорида айтиб ўтган ўзбек дирижёрлари ўзбек опера саҳнасида “пишган”, нега театр тайёр кадрлардан фойдаланмаслиги керак? Энг алам қиладигани, театримиздан тажриба қуёни сифатида фойдаланаётган рус дирижёри малакасини ошириб, албатта, бу ердан кетади. Театр эса ривожланмай қолаверади.

    — 1993 йили Қирғизистонда давлат раҳбарлари иштирокида концерт ўтказилганди. Саҳнадаги иштирокимдан сўнг Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов барча ўзбек санъаткорларини қутлади. Тадбирдан кейин мен билан гаплашиб олиши кераклигини айтди. Ўша вақтда “Ўзбекистонга опера керакми?” деган гаплар юрарди. Биринчи президентга ҳам опера театрини ёпиш тўғрисидаги таклифни киритишган экан. Биринчи президент бу борадаги фикрим билан қизиқди. “Албатта, Ўзбекистонга опера керак. Опера жаҳон классик санъати, усиз мамлакат ривожланган мамлакатлар қаторига киролмайди”, дедим. Мана шу суҳбат асносида опера театридаги ойлик маошнинг камлигини ҳам айтиб ўтдим. “10-15 йилдан кейин ўзбек операси тингловчилари ортади, биз ҳам жаҳонга чиқамиз”, деган ваъдаларни берганман. Яширмайман, ўша пайтда Франциядаги “Грант” катта театрига ишга таклиф қилишаётган пайтлар эди. Давлат раҳбарига ваъда бердим, деб барча таклифларни рад этганман. Аммо 25 йилдан кейин бундай вазиятга тушишимни билганимда, ҳеч қачон бундай иш тутмаган бўлардим, — дейди Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ атристи Муяссар Раззоқова.

    Эслатиб ўтамиз, Муяссар Раззоқова 1964 йили Нукус шаҳрида дунёга келган. 1988 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаб, Алишер Навоий номидаги академик катта театрига солист сифатида ишга қабул қилинган. 2020 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

    28.03.2023, 14:41   Изоҳ (0)   34923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Калит менда, машина қаерда?” — ўзбекистонлик санъаткорлар илк машиналари ва улар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар ҳақида 

    28.03.2023, 12:30

    Instagram: Ҳувайдо Жумаеванинг Ирода Исмоиловага пародияси, Шуҳрат Азимовнинг ноёб истеъдоди, Лола онаси билан таътилда 

    27.03.2023, 22:36

    Онасининг соясида: ота-онаси туфайли машҳур бўлган Голливуд юлдузлари

    27.03.2023, 21:45

    Кинодаги карерасини болалигида бошлаб, санъатни тарк этишга қарор қилган ва кейинчалик яна фильмларда рол ўйнаган машҳурлар (фото)

    27.03.2023, 18:30

    Жеймс Кемерон, Леонардо Ди Каприо ва атроф-муҳит ва табиат ҳақида қайғурадиган бошқа машҳурлар

    27.03.2023, 16:30

    “Янги машинам калитини докторнинг олдига қўйиб, онамни сақлаб қолишини сўраганман”. Тошпўлат Маткаримов онасининг ўлими унга қандай таъсир қилгани ҳақида (видео)

    27.03.2023, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.