Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12183.01
    • RUB 126.26
    • EUR 12865.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Шоу-бизнес

    “Калит менда, машина қаерда?” — ўзбекистонлик санъаткорлар илк машиналари ва улар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар ҳақида

    28 март, 12:30 7328

    “Севимли” телеканалининг “Машҳурлар” кўрсатувида машҳур санъаткор аёллар ўзларининг қандай ҳайдовчи эканликлари ҳамда илк машиналари билан боғлиқ хотиралари ҳақида сўзлаб берди.

    Насиба Қамбарова: “Машина эркаклардан кўра аёлларга кўпроқ зарур”

    Фото: YouTube
     

    — Кўп йиллик тажрибага эга ҳайдовчиман. Дадамни кўрмаганман, чунки икки ойлик вақтимда урушга кетиб, қайтиб келмаган. Онам бир кўзлаб боқса-да, барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиларди. Илк машинамни “Улуғбек юлдузи” видеофильмида суратга тушгандан кейин харид қилганман. Роль катта бўлгани учун гонорарим ҳам шунга яраша бўлган. Онам ҳам йиғиб юрган пулларини берган. У пайтларда “Волга” машинасининг обрўси жуда юқори эди. Ҳатто, рулга ўтирган аёлларга ҳам бошқача ҳавас кўзи билан қарашарди. Чунки у пайтларда камдан-кам аёллар машина бошқаришарди. Менимча, машина эркак кишидан кўра, аёлларга кўпроқ керак. Ҳозир набира келинимда ҳам машина бор. Уч боласини ўқув курсларига, спорт машғулотларига олиб боради, — дейди Насиба Қамбарова.

    Хосият Ҳусанова: “Инструкторни ўз машинасидан тушириб қолдирганман”

    Фото: Instagram /@xosiyat_xusanova

    — Илк машинамни бундан роппа-роса 21 йил аввал харид қилганман. Чунки ўша пайтларда чекка қишлоқларга кўп таклиф этишарди. У ерга бориш ва кечга қайтиш муаммо бўлгани учун ўзимга машина олмасам бўлмайди, деганман. Бор пулимни тўплаб, қўшимчасига қарз ҳам кўтариб, 1982 йилда ишлаб чиқарилган эски машинани харид қилгандим. Уни “чириб” кетган деса ҳам бўларди. Аммо машина мен учун ниҳоятда қадрли эди. Машина ҳайдашни ўрганишим ҳам жуда қизиқ кечган. Хўжайиним раҳматли машина ўргатувчи инсон билан таништириб қўйган. Асабданми билмадим, унга ҳам оғир гапириб юборардим. У “Газни босманг” деб кўп айтарди. Бир куни жаҳлим чиқиб “Тушинг машинадан” деб бақириб берганман. Аслида машина у инсонга тегишли эди. “Майли машинадан тушаман, фақат айбим нимада?” деб сўраганда “Ўзингиз газни босиб, тухмат қиласиз. Нега бунақа одамсиз-а?” деб койиб бергандим. Кейин билсам инструктор фақат тормозни  босар экан. Беш кунлик машғулотдан кейин инструктор нега керак, деб ўйлаб қолганман. Чунки ўзимга жуда ишонардим, — дейди актриса Хосият Хусанова.

    Раъно Ярашева: “Калит менда аммо кўчада машинам йўқ”

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    — Болалигимдан машина ҳайдашга қизиқардим. Ўзи ўғил болаларнинг ичида улғайган қизларга машина ювиш, тузатиш ҳам оддий ҳолга айланиб қоларкан. Илк шахсий автомобилим Тico бўлган. Ўша йиллари шу русумдаги машинани аёллар ҳайдаши урфга кирганди. Янги машина олган пайтимда “Меҳробдан чаён” спектаклининг радиоинценировкаси қилинадиган бўлди. Кечга қолмайлик деб ҳаммамиз шошиб радиога келдик. Овозлаштириш ишлари тугагач, бошқа студиядаги ишларимни ҳам якунлаб, ташқарига чиқсам машинам йўқ. Калит менда, машинани эса қаерга қўйганимни эслолмайман. “Машинамни ўғирлаб кетишдими?” деган фикрлар ҳам ҳаёлимдан ўтди. Тағин ўзимни “Шунча машина турганда, фақат меникини ўғирлайдими?” деб юпатиб ҳам қўяман. Ўша ерда милиционерлар юрган экан. “Машинам йўқ” деганимдан кейин улар ҳам менга қўшилиб излашганди. Энди “102”га хабар берамиз дейишганида, машинам театрда қолгани ва радиога Тоҳир Саидовнинг машинасига келганим ёдимга тушганди, — дейди актриса Раъно Ярашева.

    Малика Равшанова: “Авариядан кейин рулга ўтиришга қўрққанман”

    Фото: Instagram /@malika_ravshanova

    — Биринчи машинамни бундан 15 йиллар аввал xарид қилганмиз. Русуми аниқ ёдимда йўқ, чунки у камёб корейс брендидаги машина эди. Ундан кейин бахтсиз йўл транспорт ҳодисасига учраганимиздан кейин турмуш ўртоғим машина бошқаришни тақиқлаганди. 
    Кейин ўша йиллари турмуш ўртоғим хизмат сафари билан хорижга кўп боргани учун машина  бошқаришни ўрганишимга тўғри келган. Вазият тақозоси билан яна рулга ўтирганман. Аммо ҳозир ҳам машинада рулда бўлмасам ҳам кўзимга уйқу келмайди. Бир марта бўлса ҳам авариянинг зарбини ҳис қилган инсон анча сергак тортар экан, — дейди хонанда Малика Равшанова.

    Наргиз: “Рус инструкторнинг гапларига тушунмасдим”

    Фото: Instagram / @nargizofficil

    — Илк машинамни 2011 йили харид қилганман. У пайтларда Nexia-2 машинаси урф бўлганди. Аммо машинани анча вақтгача ўзим бошқармаганман. Ҳайдовчилик гувоҳномам бўлишига қарамай, рулга ўтиришга қўрқардим. Машинамни маъмур йигитимиз бошқарар эди. Бир куни тадбирга таклиф этишди, унга қўнғироқ қилсам, “Боролмайман опа” деди. Мана шу воқеадан кейин машинани ўзим бошқаришим керак, деб жиддий аҳд қилганман. Аммо аксига олиб. Инструкторим рус миллатига мансуб инсон бўлган. Мен эса бу тилда унчалик яхши гаплашолмасдим. Хуллас, мен саволларимни беролмай, “ёмон ўқувчи” бўлиб кўринганман. Чунки ўқитувчилар кўп савол берадиган ўқувчиларни қизиқувчан деб ҳисоблашади. Мен эса тил билмаслигим учун билганимларимни сўролмасдим, — дейди хонанда Наргиз.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Мавзуга доир

    Шварценеггер, Канье Уэст ва мудҳиш автоҳалокатга учраб, омон қолган бошқа юлдузлар

    23.04.2021, 16:45

    Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларига учраб, омон қолган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    15.11.2021, 17:39

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple сенсорли матони патентлаш учун ариза топширди. Бу нимани англатади?

    Бугун, 23:58

    Украина лагеридаги рус ҳарбий асирларига қандай таомлар берилади?

    Бугун, 22:40

    “Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликнинг иқтисодий жиҳатларини муҳокама қилиш доим қийин кечган” — профессор Питер Ван Ден Бош Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги...

    Бугун, 22:25

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    Бугун, 22:15

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    Бугун, 21:55

    NRG компанияси Андижонда янги лойиҳани ишга тушурмоқда

    Бугун, 21:27
    Реклама

    Саида Мирзиёева жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

    Бугун, 21:32

    Испания суди Назарбоевлар мулкининг бир қисмини давлатга қайтаришни буюрди

    Бугун, 21:21

    Суперлига. “Пахтакор” “ОКМК” билан дуранг ўйнади, “Насаф” “Олимпик”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, “Навбаҳор” “Турон” дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди

    Бугун, 21:09

    Австралияда селфи тушаётган қиз 50 метрлик қоядан тушиб кетди

    Бугун, 20:25

    АҚШда 28 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди

    Бугун, 20:10

    Тавсия этамиз

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади. Бу ҳолат судда илгари кузатилмаганди

    15:00 / 27.09.2023

    “Фақат битта таклиф тушган” — масъуллар “Антиструмин” дори воситаси хариди бўйича изоҳ берди

    14:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда октябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    14:00 / 27.09.2023

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    22:00 / 27.09.2023

    Шимолий Кореяга қочиб кетган америкалик ҳарбий тақдири маълум қилинди 

    20:00 / 27.09.2023

    Райҳоннинг “Ҳумо Арена”даги концерти қолдирилди. Ташкилотчилар чипталар суст сотилгани туфайли уни бекор қилишга мажбур бўлганини айтмоқда 

    11:00 / 27.09.2023

    Фарҳод Маннопов вафоти юзасидан икки кишига айб эълон қилинди

    17:00 / 27.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.