Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро А.Т. бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ундирилиши белгиланган алимент ўрнига уч хонали уй совға қилди. Бу ҳақда «Дарё» га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2019 йил 13 июндаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Т. дан ундирувчи М.М. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочиси Акромхўжа Ибраимхўжаевнинг таъкидлашича, бўлим томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Т. дан алимент тўловлари ўз вақтида ундириб келинган. Унинг алимент тўловларидан қарзи мавжуд бўлмасада собиқ турмуш ўртоғига фарзандининг келажаги учун у вояга етгунга қадар тўланадиган алимент пуллари ўрнига уй беришини маълум қилган. Келишувга асосан қарздор ундирувчига туманнинг Бирлашган маҳалласида жойлашган 3 хонали хонадоннинг ҳужжатларини расмийлаштириб берган.
Изоҳ (0)