Япониянинг Тоkyo TV телеканали 24 март куни “ҳамён махлуқи” Покемон ҳақидаги аниме-сериалнинг сўнгги, 1234-қисмини намойиш этди.
Лойиҳада жами 25 та фасл мавжуд. Биринчи эпизод чиққанидан деярли 26 йил ўтгач, шоу муаллифлари Алабастиядаги Эш Кетчум (японча версияда Сатоши) исмли бош қаҳрамон ва унинг дўсти Покемон Пикачунинг саргузаштларини тугатишга қарор қилди.
Якуний сериал чиққандан сўнг, канал кейинги Покемон лойиҳаси — Pokemon Horizons трейлерини намойиш этди. Бироқ ундаги сюжет янги қаҳрамонлар — Лайка ва Рой атрофида қурилади. Лойиҳа премераси 2023 йилда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Покемон аниме-сериали энг машҳур япон франшизаларидан бири ҳисобланади. Лойиҳанинг “Покемон. Мен сени танладим” деб номланган биринчи эпизоди 1997 йилнинг 1 апрелида намойиш этилган, худди шу номдаги Nintendo видеоўйинлари сериалдан илҳомланиб ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, лойиҳа муаллифлари 2019 йилда тўлиқ метражли “Покемон. Детектив Пикачу” номли фильмини ҳам тақдим этган.
Изоҳ (0)