Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саида Мирзиёева Вашингтонда “Тинчлик корпуси” бош директори ўринбосари Томас Пен билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Қайд этилишича, учрашувда таълим ва тил ўрганиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

“Мен давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган, жумладан, таълим соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлагани учун жаноб Пенга чуқур миннатдорлик билдирдим”, — деб ёзади Мирзиёева.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

У Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитадиган америкалик кўнгилли ўқитувчиларнинг фаолиятини янгилаш, жумладан, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, АКТ ва илғор технологиялар каби соҳаларда инглиз тилидаги мутахассисларни тайёрлашга қаратилган масалаларни ҳал этишда “Тинчлик корпуси” билан яқин ҳамкорлик қилиши жуда муҳим, дея ҳисоблашини билдирган.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

“Ишончим комилки, бугунги учрашувимиз икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — дея таъкидлайди у.

Аввалроқ Саида Мирзиёева БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида ўтказилган Сув масалалари бўйича конференцияда нутқ сўзлагани тўғрисида хабар берилганди

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Арманистон урушда на Россиянинг, на Ғарбнинг иттифоқчиси” — Пашинян
Маҳаллий
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” илк бор лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этилди
Кино
“Жон Уик” муаллифлари франшизанинг бешинчи қисми устида иш бошланганини эълон қилди