Жиззах вилоятида ички ишлар органларини обрўсизлантирувчи видеолавҳа тайёрлаб, ижтимоий тармоқларда тарқатган икки шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларининг формасида вайн ишлаган шахсларнинг видеоси тарқалди. ИИБ ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб борган ва уни тайёрлаган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Тўпланган ҳужжатлар ҳудудийлик жиҳатидан жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди томонидан кўриб чиқилган.
“Ўзим вайнерман, одамларга кулгили қисқа видеоларни улашиш бўйича ишлайман. Ҳозирги видеомизни ҳам Россия каналларида кўрганман ва таржима қилиб, ўзимизда чиқардим. Бундан мақсад орган ходимларининг устидан кулиш эмас, одамларга соф кулги улашиш эди”, — дейди айбланувчи.
Суд қарори билан вайнерлардан бири Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан айбдор деб топилиб, 15 сутка, шеригига эса 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)