Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуаси олдида Тошкент халқаро марафони учун иштирокчилар жамланди.
Бешинчи бор ташкил этилган мазкур мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун беллашдилар. Яна бир аҳамиятли жиҳати, бир вақтнинг ўзида Республиканинг барча вилоятларида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида расмийлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди.
Очилиш маросимидан сўнг беллашувларга старт берилди. Унда минглаб профессионал ва ҳаваскор спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон йўналишларида баҳс олиб борди. Кутилганидек, мусобақага Кенияда тайёргарлик кўрган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов ярим марафон дастурида мамлакат рекорди билан марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Шунингдек, яна бир қатор иштирокчилар совринли ўринларни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар:
Изоҳ (0)