• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Бўлажак фуқаролар учун янги уй: Олмаотадаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳикояси

    “Дарё” интернет-нашрининг Қозоғистондаги мухбири Светлана Шестернёва Олмаота шаҳри яқинидаги меҳрибонлик уйларининг биридаги тарбияланувчилар билан учрашди.

    Ўзининг донолиги билан ҳатто катталарни ҳам ортда қолдирган бу йигитлар билан учрашув унутилмас таассурот қолдирди. Ота-онангиз тириклигингизда ташлаб кетишидан ёмонроқ нима бўлиши мумкин? Меҳрибонлик уйи ходими Андрей Распопин айтганидек, болаларнинг юзтадан биттаси шу ҳолатга дуч келади.

    — Сизнингча, бундай муассасаларда иложи борича камроқ болалар тарбияланишини қандай таъминлаш мумкин?

    — Ҳеч қандай йўли йўқ. Бу постсовет ҳудудида бўлган, бор ва бўлади. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун Туркия ёки Саудия Арабистони каби шарқ мамлакатлари тажрибасига эътибор қаратиш керак. Бу мамлакатларда меҳрибонлик уйлари борми? Агар йўқ бўлса, улар бунга қандай эришди?

    Андрей Распопиннинг сўзларига кўра, Қозоғистон бу борада баъзи қадамларни ташламоқда, бироқ улар етарли бўлмаслиги аниқ. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон “етимларсиз дунё” сари интилмоқда, бошқа давлатлар уларга ғамхўрлик қилиш имкониятидан фойдаланиши учун меҳрибонлик уйлари фаолияти тугатилмоқда.

    “Бу ёмон. Демак, биз ўз маданиятимизни, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни, она заминнинг илиқлигини фарзандларимизга етказа олмаймиз. Бундан ташқари, Ғарбда фарзанд асраб олиш ҳолати асосан бир жинсли оилаларда кузатилади. Шунинг учун ҳам биз бутун қадриятлар тизимини ўзгартиришимиз, Ғарб таъсиридан халос бўлишимиз керак”, — дейди меҳрибонлик уйидаги ўқитувчи.

    Меҳрибонлик уйи ходими шахсан фарзандликка олишга қарши эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, ҳамма оилалар ҳам бу қадамга тайёр эмас.

    “Бу қаҳрамонлик талаб қиладиган қийин ҳаракат”, —дея хулоса қилди Андрей Распопин.

    Мен болаларга бир нечта саволларга жавоб бериб, кичик анкеталарни тўлдиришга таклиф қилдим. Суҳбатдошларим орасида энг ёши каттаси 22 ёшда эди. У аллақачон ўрта мактабни тугатган, ҳозир эса хусусий меҳрибонлик уйида ишлайди.

    У 2012 йилда ушбу хусусий муассасага келган, йигитнинг ота-онаси спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилган. Энг ёмони у ёлғиз қолишдан ва ўлимдан қўрқади.

    “Мен ҳар доим ўлимдан кейин нима бўлишидан қўрқаман”, —дейди йигит.

    У яхши ота бўлишга ваъда берди, чунки у бола учун ёмон ота-она қандай бўлишини ўз бошидан кечирган. Суҳбатдошим барча болаларга ҳаётдаги мақсади йўлида қарор қабул қилишларини айтди. У ҳақиқатан ҳам инсонларнинг бир-бирига нисбатан сезгир ва меҳрибон бўлишини хоҳлашини айтди.

    “Эҳтимол, хиёнатни кечирган бўлардим, бироқ уни унутиш мен учун жуда қийин бўлар эди. Хиёнат қилганлар билан камроқ яқин бўлишга ҳаракат қиламан”, — дейди у.

    — Тезроқ катта бўлишни хоҳлайсизми?

    — Йўқ. Айни пайтда 22 ёшдаман ва аллақачон ҳаёт синовларига дуч келганман. Ёш улғайиши билан бирга масъулият ҳам ортади. Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор, — дейди у.

    Йигитнинг ўз орзулари бор, бироқ у бу ҳақда, шунингдек, келажак режалари ҳақида гапирмасликни афзал кўрди. У катталарга кўпроқ хушмуомала бўлишларини, болаларни тинглашга ҳаракат қилишларини, уларнинг танловида ёрдам беришларини исташини айтди.

    “Катталар ҳар доим болаларга нима кераклигини яхшироқ билади, деб ўйлашади. Бироқ бундай эмас. Болаларни тинглаш ва уларга ҳамма нарсада ёрдам беришга ҳаракат қилиш керак. Акс ҳолда, болалар келажакда ҳаётдан нимани хоҳлашларини тушунишлари жуда қийин бўлади”, — дейди у.

    Саволларга 17 ёшли қиз ва йигит, шунингдек, 16 ёшли ўсмирлар жавоб берди.

    Иккинчи суҳбатдош респондентлар гуруҳидан ўзининг мослашувчанлиги билан ажралиб турарди. Меҳрибонлик уйидаги 16 ёшли қиз ўз фикрларини ўртоқлашди. У 12 йилдан бери меҳрибонлик уйида яшайди. Бу меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси ҳамма нарсадан кўра ожиз бўлиб қолишдан қўрқади. У вояга етганида яхши она ва муваффақиятли инсон бўлишни ваъда берди, бироқ айни пайтда у катта бўлишга шошилмаётганини ҳам айтди. У дунёдаги барча болаларга бахт, катталарга эса соғлик ва ўз авлодларига кўпроқ эътиборли бўлишларини сўради.

    — Агар дунёни ўзгартириш қўлингизда бўлганида, нимани ўзгартирган бўлардингиз?

    — Мен бутун дунёда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилган бўлардим.

    — Хиёнатни кечира оласизми?

    — Йўқ.

    Унинг тенгдоши болалар уйига тўрт йил олдин келган. Йигит энг кучли қўрқуви ноқулай муҳитда яшаш эканини айтди. У барча болаларга умрбод фаровонлик ва шубҳалардан узоқ бўлишини тилади. Агар бу йигитнинг кучида бўлганида, у сайёрани атроф-муҳитни ифлослантирувчи урушлар ва заводлардан абадий тозалаган бўларди. Хиёнатни кечириш ҳақидаги саволга у буни бир неча марта бажаришга мажбур бўлганини айтди.

    “Бироқ менга хиёнат қилган инсон бундан пушаймон бўлсагина уни кечираман”, — дейди йигит.

    У ҳам катта бўлишга шошилмаяпти. Чунки, унинг фикрича, болалигингизда барча муаммолар сиз учун ҳал қилинади, бўш вақтингиз анча кўп бўлади.

    — Орзунгиз борми?

    - Ҳа. Ўн йилдан кейин дўстларим билан учрашиб, ҳамма фаровон ҳаёт кечиришини ва бутун ёзни Майамида ўтказишимизни истайман.

    Йигит вояга етганидан кейин автоэлектрик бўлади. У бу касбни жуда фойдали деб ҳисоблайди, чунки автомобилларда электр механизмларнинг мавжудлиги кундан кунга ортиб бормоқда. Бундан ташқари, у машиналарни яхши кўради. У катта инсонлар бахтли яшаб, тинч-осойишта нафақага чиқишларини, фарзандлари кексалик чоғида уларга қарашларини тилади.

    17 ёшга кирган қиз ва йигит меҳрибонлик уйида ўн йилдан ортиқ вақтдан бери яшаб келмоқда. Уларнинг барчаси ўз яқинларини йўқотишдан қўрқади. Улар ажойиб ота-она бўлади.

    – Ота-онамсиз яшадим, меҳрибонлик уйида тарбияланганман. Фарзандларим ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслигига ҳаракат қиламан. Мен уларнинг ҳаётини бахтли қилмоқчиман, — деб қўшимча қилди унинг тенгдоши.

    Улар ўз тенгдошларига бахтли ва қувноқ болаликни тилади, шунда истаклар доимо имкониятлар, уйғун ҳаёт, кўпроқ табассум ва сиҳат-саломатлик билан мос келади. Улар бу дунёни касалликлардан, нафратдан, ғазабдан тозалашни, бир сўз билан айтганда, инсонларни бир-бирига меҳрибон бўлишни, шунингдек, атроф-муҳитни яхшилашни хоҳлашини айтди. Респондентларнинг ҳаммаси катталар бўлишни хоҳламаслигини айтди. Улар масъулиятга, муаммоларга ва адолатли қарорларга тайёр бўлмаса-да, ҳар бирининг муваффақиятга эришиш, дунё бўйлаб саёҳат қилиш, бир нечта тилларни билиш орзулари бор.

    Ўсмирлар катталарга соғлиқ, қувонч ва адолатли бўлишни тилади. Тарбияланувчилар кекса авлод ўзига кўпроқ вақт ажратиши ва иш билан машғул бўлмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Улар болаларга ишониш, уларни тинглай олиш ва эътиборли бўлиш зарурлигини таъкидлади.

    Светлана Шестернёва, “Дарё”нинг Қозоғистондаги мухбири

    12.03.2023, 12:40   Изоҳ (0)   4281
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гасек лақабли ёқимтой мушук шаҳрининг машҳур жониворига айланди. Уни кўришга бошқа мамлакатлардан ҳам сайёҳлар келмоқда 

    10.03.2023, 19:57

    Қандай қилиб баҳорги ҳолсизликни енгиш мумкин?

    10.03.2023, 18:03

    Tiffany & Cо ва Nike кумушдан ясалган 10 килоли кроссовка қутисини тақдим этди (фото)

    10.03.2023, 16:39

    “Уларнинг саҳнада қанчалик ҳаяжонланишини фақат мен биламан”. Асал Шодиева янги Шоҳруххон ва концертдаги катта ҳаяжон ҳақида гапириб берди (видео)

    09.03.2023, 14:21

    Нима учун кўз оқи сарғаяди: сабаблари ва олдини олиш чоралари

    09.03.2023, 12:58

    Ҳар бир аёлнинг гардеробида бўлиши керак бўлган етти хил кийим-кечак (фото)

    07.03.2023, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.